Лабаратория иши №1
Download 101.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖИҲОЗЛАР
- ШОВҚИН КУЧИНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ
ЛАБАРАТОРИЯ ИШИ № 4
МАВЗУ: ҲАР ХИЛ ЖОЙЛАРДАГИ (МАНБАЛАР) ШОВҚИН КУЧИНИ АНИҚЛАШ. МАҚСАД: Талабаларга хар хил жойлардаги (манбалар) чиқарадиган шовқин кучини аниқлашни ўргатиш. ЖИҲОЗЛАР: Шовқин ўлчагич (шумомер) ВЗВ-003 м2 ИШНИНГ БОРИШИ: Фан-техника тараққиёти туфайли содир бўлган шовқин ва унинг таъсиридан аҳолини муҳофаза қилиш хозирги замоннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолди. Шовқиннинг пайдо бўлиши бирор қаттиқ жисмнинг тебранма ҳаракати оқибатида овозли тўлқинларни келтириб чиқаради. Одамнинг эшитиш аъзолари 26 дан 20000 гц гача тебраниш тўлқинини ҳосил қилади. Ёш ўтиши билан одамнинг товушини эшитиш қобилияти камайиб боради. Шахарларда шовқинни кучайиб бориши инсонлар орасида асаб бузилишига кейинчалик юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва бошқа аъзоларини ишини бузилишига олиб келади. Шунинг учун хар хил жойлардаги шовқин кучини аниқлаш ва ундан кишиларни муҳофаза қилиш керак. ШОВҚИН КУЧИНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ: Шовқин улагич иш тартибини бошқарадиган икки асосий бурагич, (1,2) вольт-амперметр шкаласи (3), турбо (тезкор) усулда ишлаш учун кнопка (4) ва амперметр ёритгичини қўшадиган кнопкалар (15) ва товуш қабул қиладиган мосламадан иборат. 1 Шовқин улагични ишлатиш олдидан, уни ташқи муҳит шароитида (ҳароратида) 10-15 минут сақланади. 2 (2) бурагич ёрдамида колибровка ҳолатига ўрнатилади, (1) бурагични эса “0” га ўрнатилади. Амперметр шкаласидаги стрелка “0” га келиши керак. Стрелка олдин силжиган бўлса, унда стрелкани бурагич ёрдамида “0” га келтирамиз. 3 Колибровка қилиб бўлгач, шовқин улагич ишга тайёр. Сўнг 2 чи бурагич ёрдамида иш ҳолатига ўтказилади. (А,В,С) А-ҳолат паст товушларни ўлчайди. В-ҳолат нормал товушни ўлчайди. С-ҳолат шовқин товушни ўлчайди. 4 2 бурагични А ҳолатга қўйиб, 30-200 гц гача бўлган 1 бурагич ёрдамида ўлчашни бошлаш лозим. Кўрсатгичи 50 гц қўйилган бўлса, амперметр кўрсатгичи 10 ни кўрсатса унда товуш кучи 60 гц ни ташкил этган бўлади. Лабаратория иши давомида аудитория, коридор, ташқаридаги дарс ва танаффус пайтида шахарда машиналар серқатнов бўлиши кўчаларни шовқин кучини ўлчаб, жадвалга ёзиб борилади.
Download 101.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling