Laboratoriya asbob-uskunalari, kompyuter texnikasi, sport anjomlari va boshqa inventarlardan samarali foydalanish hamda


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana15.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1008062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
LABORATORIYA YO\'RIQNOMA4

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
Амалдаги қонунчиликка кўра таълим муассасасида тўлиқ моддий жавобгарлик 
тўғрисидаги шартнома 18 ёшга тўлган ходимлар билан жавобгарлигидаги моддий 
қийматликларнинг сақланишини таъминламаган ҳолатларда келиб чиқиши мумкин бўлган 
зарарни ўз ҳисобидан тўлиқ қоплаши ва ўрнатилган тартибда қонун олдида жавоб 
беришини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва ишчи-хизматчи ўртасида ёзма равишда уч 
нусхада расмийлаштирилади. 
Шартнома 
томонларнинг 
зиммасига 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Меҳнат 
Кодексининг 203-моддасида кўрсатилган ҳолатларга тўлиқ амал қилган ҳолда тузилади. 
Бунда маъмурият моддий жавобгар шахсга топширилган моддий қийматликларни 
ўрнатилган тартибда сақлаши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беради. 
Ходим моддий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда 
қийматликларни қабул қилиш ва кирим-чиқимига доир бошқа услубий қўлланмалар билан 
таништирилади. 
Ўқув жиҳозлари, асбоб - ускуна, дастгоҳлар, ўқув техникаси, спорт анжомлари, 
библиотека жамғармаси, ўқув кабинетлари мудирлари-ўқитувчилар, ўқув-тажриба 
бўлимлари мудирлари, устахона ва ўқув хўжалиги мудирлари, жисмоний тарбия ва 
чақириққача ёшларни тарбиялаш раҳбарлари, лаборантлар ва кутубхона мудирлари 
жавобгарлигида сақланади. 
Бундан ташқари моддий жавобгар шахслар таълим муассасасининг эҳтиёжини 
ҳисобга олиб, асосли таклифлар беради, таълим жараёни учун кераксиз ва ортиқча 
моддий бойликларни сотиб олинишига йўл қўймайди. 
Моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқими билан шуғулланувчи 
шахслар синалган, ишончли кишилар бўлиши ва қуйидаги талабларни қондириши шарт:
етарли даражада билим ва тажрибага эга бўлиши; 
моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқимига доир 
йўриқномаларни, асосий қоида ва талабларни билиши; 
қийматликларни тез ва аниқ санаш, ўлчаш ва тортиш кўникмаларига эга бўлиши; 
қийматликларнинг кирим-чиқимини ўрнатилган тартибда расмийлаштиришни 
билиши. 
Моддий қийматликларни жавобгарлигида сақлаш ва фойдаланиш билан 
шуғулланувчи шахсларни ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш вақтида мавжуд барча 
қийматликлар инвентаризация - қайта саноқдан ўтказилиб, топшириш-қабул қилиш 
далолатномаси расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling