Laboratoriya asbob-uskunalari, kompyuter texnikasi, sport anjomlari va boshqa inventarlardan samarali foydalanish hamda


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana15.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1008062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
LABORATORIYA YO\'RIQNOMA4

 
 
 


2-шакл 
Т/Р 
Жиҳоз номи 
Зарурати 
Буюртма 
берилган сана 
Буюртманинг ким 
томонидан қабул 
қилинганлиги 
 
2.11. Ўқув-лаборатория ва лаборатория хонасида мавжуд мебель, жиҳозлар ва ўқув-
лаборатория 
асбоб-ускуналари 
ва 
кимёвий 
моддалар
3-шаклдаги синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусхасини синф хонаси 
эшигининг ён тарафига илиб қўйилади. 
3-шакл 
Синф паспорти 
Т/р 
Маҳсулот номи 
Ўлчов бирлиги 
Сони 
Қайд рақами 
(инвен. 
рақами) 
 
Мактаб раҳбари 
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
Фан хонасидаги жиҳозларга 
масъул
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
Лаборант хонасидаги жиҳозларга 
масъул  
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
 
 
2.12. Ҳар ҳафтада кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ва лаборатория хонасидаги 
мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб 
қолган жиҳозлар ва уларни таъмирлаш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича 
директор ўринбосарига 4-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома 
тақдим этиб боради. 
 
 


4-шакл 
Синф хонадаги жиҳозлар ҳолати бўйича
далолатнома 
Т/р 
Маҳсулот 
номи 
Ўлчов 
бирлиги 
Сони 
Қайд 
рақами 
(инвен. 
рақами) 
Ҳолати
(яроқли, 
таъмирталаб, 
яроқсиз) 
Сабаби 
Топширди: 
Фан хонасидаги 
жиҳозларга масъул 
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
Топширди: 
Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул 
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
Қабул 
қилди: 
Мактаб директорининг 
хўжалик ишлари бўйича 
ўринбосари 
 
Имзо 
 
 
Ф.И.Ш 
 
 
2.13. Ҳар ҳафтада ўқув-лаборатория хонасидаги мавжуд кимёвий моддаларни 
кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ишлатиш муддати тугаётганларини 
ўрнини тўлдириш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 5-
шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради. 
2.14. Кимёвий моддаларни ишлатиш муддати бўйича ҳисоб-китоб ишларини олиб 
бориш – иловада келтирилган тавсияга асосан олиб борилади.
5-шакл 
Лаборатория хонасидаги кимёвий моддаларни ишлатилиши бўйича
далолатнома 
Т/р 
Маҳсулот 
номи 
Ўлчов 
бирлиги 
Қайд 
рақами 
(инвен. 
рақами) 
Амалий 
машғулот 
соати 
Амалий 
машғулот 
сарфи 
 
Жами 
сарфи 
Топширди: 
Фан хонасидаги 
жиҳозларга масъул 
Имзо 
 
Ф.И.Ш 


Топширди: 
Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул 
Имзо 
 
Ф.И.Ш 
Қабул 
қилди: 
Мактаб директорининг 
хўжалик ишлари бўйича 
ўринбосари 
 
Имзо 
 
Ф.И.Ш 
 
2.15. Ўқитувчи томонидан лаборантга тақвимий мавзуий режа асосида ташкил 
этиладиган ҳар-бир дарсдан олдин керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий 
моддалар рўйхатини номма-ном ёзма равишда беради. 
2.16. Лаборант ушбу рўйхат асосида дарс жараёнида фойданиладиган жиҳозлар, 
асбоб-ускуналар ва кимёвий моддаларни тайёрлайди. 
2.17. Машғулот тугагандан сўнг лаборант томонидан синф хонаси ва лаборатория 
асбоб-ускуналари тартибга солинади, шиша идишлар белгиланган талаблар асосида 
ювилади ва қуритиш мосламасига жойлаштирилади. Шиша идишлар қуригандан сўнг 
тартиб билан шкафларга тахлаб қўйилади. 
2.18. Ўқитувчи ва лаборантдан ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва 
кимёвий моддалардан самарали фойдаланишда уларнинг техник паспортлари ва амалдаги 
меъёрий талабларга қатъий риоя этишлари талаб этилади.
2.19. Фан ўқитувчиси ва лаборант электр токини ишлатишда техникавий 
хавфсизлик қоидаларига амал қилиши ва бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам 
кўрсатишни билиши зарур. 
 
3. Кимё ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқувлаборатория асбоб-
ускуналаридан самарали фойдаланиш ва уларни сақлашга қўйилган талаблар: 
 
3.1. Кимё фанига таалуқли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд 
жиҳозлардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш; 
3.2. Кимё ўқув-лаборатория хонасига етказилган ва мавжуд барча жиҳозлардан 
ўқув дастури асосида белгиланган мавзу бўйича амалий, лаборатория, кўргазмали тажриба 
намойишларини жиҳозлардан оптимал фойдаланилган ҳолда ташкил этиш талаб этилади.
3.3. Ўқув-лаборатория хонасини амалий машғулот ўтказилганда 2-3 марта 
ҳавосини алмаштириш керак. Заҳарли, учувчан моддалар билан ишлаб бўлгандан сўнг 
тезликда идишлар оғзи тиқинлар билан зич беркитилиши ва парафинлаб қўйилиши 
лозим.
3.4. Қуруқ моддалар солинган идишлар шкаф токчаларига фақат оғзи беркитилган 
ҳолда қўйилади. Ўқув-лаборатория жиҳозлари-шиша идишлар, асбоблар шундай 
жойлаштириш керакки, ҳар бир жиҳоз ўқув йили давомида режа асосида фойдаланиш 
муддатини эътиборга олинган ҳолда сақланади. 
3.5. Шиша ва полипропилен идишлар (колбалар, стаканлар, мензуркалар), катта-
кичиклигига, тури ҳамда ишлатиш кетма-кетлиги ва олиб туриш, фойдаланиш учун қулай 
бўлган ҳолда доимий аниқ жойда жойлаштирилиши талаб этилади.
3.6. Кимёвий моддалар синфларига қараб (оксидлар, асослар, кислоталар, тузлар, 
эфирлар, 
альдегидлар, 
кетонлар, 
азотли 
органик 
моддалар 
алоҳида-алоҳида 


жойлаштирилади). Ҳар бир токчада чапдан ўнгга қараб аввал металлар, сўнгра оксидлар, 
асослар, булардан кейин хлорид, бромид, иодид, фторид, сульфид, сульфит, сульфат, 
нитрат, нитрит, фосфат, карбонат, силикат ва бошқа тузлар қўйилади. (Кейинги қаторлар 
ҳам шу тартибда жойлаштирилади.) 
3.7. Суюқ, учувчан моддалар, концентрланган кислоталар ва эритмаларни қуруқ 
моддалар билан бир токчада сақлаш мумкин эмас.
3.8. Ўқув-лаборатория хонасида ёнувчан моддалар кўп миқдорда сақлаш мумкин 
эмас. Натрий металини фақат керосин солинган идишларда сақлаш талаб этилади. 
3.9. Нитрат кислота синтез килиш, моддалар массасини сақлаш, сув синтези, 
эвдиометр, азот синтези, галогенлар ва галогенидлар синтези, ион алмашинишни намойиш 
этиш, электр токи билан тажрибалар ўтказиш каби тайёр қурилмали асбоблар фойдаланиб 
бўлингандан сўнг, тозалаб ювилган ва қуритилган ҳолда шкафда сақланади. 
3.10. Ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган барельеф модуллар қутидан 
чиқарилиб қути устига ва барельеф модул орқа қисмига инвентар рақамлари қўйилади ва 
машғулотлар вақтида фойдаланилгандан сўнг тегишли рақамланган қутисида (тик 
ҳолатда) сақланади. 
3.11. Намойиш столи пастки қисми токчасида кундалик дарс давомида зарур 
бўладиган буюмлар (фильтр ва оддий қоғозлар, қисқичлар, симлар, қайчи, тиқинлар 
тўплами, моддани олиш учун пластмасса қошиқчалар ва бошқалар) тартиб билан 
жойлаштирилади.
3.12. Фойдаланиб бўлингандан кейин резина тиқинлар, найлар сув билан яхшилаб 
ювилади ва қуритилади, акс ҳолда резина найлар жуда кўп моддалар, айниқса оксидловчи 
хоссасига эга бўлган моддалар таъсиридан тез ишдан чиқади ва мўрт ҳолга келиб қолади. 
3.13. Кўргазмали қуролларни сақлашда проекцион кўргазмали слайдлар, электрон 
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, ўқув-лаборатория хонасининг салқин жойида сақланади. 
Ёз вақтида (таътилда) уларни намлиги ўзгармас ҳолда бир мъеёрда турувчи металл 
қутиларда сақланади.
3.14. Таълимнинг информацион технологиялари ва техника воситаларидан 
машғулотлар жараёнида унумли фойдаланишни ташкил этиш лозим бўлади. 
3.15. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини 
таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича 
муҳокама қилиши шарт. 
3.16. Кимё хонасидаги ўқитувчи, лаборант ва ўқувчилар столлари, стулари, 
шкафлар ва бошқа турдаги жиҳозларни қирилиши, чизилиши каби ҳолатлари ва унинг 
тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг 
раҳбарияти шахсан жавобгар ҳисобланади. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling