Umumiy tushunchа:
А)«Микросконнинг тузилиши билан танишиш».
Биологиядан лаборатория ишларини бажариш жараёнида оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган ўсимлик ва ҳайвон органлари, тўқима ҳўжайраларнинг морфологиясини, микроорганизмларнинг тузилишини ўрганишда оптик асбоб - микроскопдан фойдаланилади.
Компютер экранига микроскопнинг расми жойлаштирилади. Расм тагига микроскоп қисмлари: обектив, окуляр, тубус, штатив, макровинт, микровинт, буюм столчаси, кўзгу, конденсор сўзлари ёзилади.
Курсорни ёзилган ҳар бир сўз устига олиб бориб босилганда микроскопнинг шу қисми экранда намоён бўлади.
Б) «Пиёз пўстидан ва чигит тукларидан препарат тайёрлаш ва уларни микроскопда кўриш».
Пиёзни қуриган пўстидан тозалаб, этли пўстидан бир бўлакни кесиб олинади. Пинсет билан пўстдаги юпқа шаффоф пардани ажратиб олинади, уни буюм ойнаси устидаги бир томчи сувга суйиладн.
Усти қоплагич ойна билан ёпилиб, ортиқча сув филтр қоғози ёрдамида шимдириб олинади ва микроскопнинг буюм столчасига қўйиб ҳўжайра тузилиши кузатилади.
Намланган чигит тукларидан ажратиб олинади ва буюм ойнасидаги бир томчи сувга куйиладн, усти қоплагич ойна билан ёпилади, ортиқча сувфилтр когози билан шимдириб олинади ва микроскопда кузатилади.
В) Пичан таёқча бактериясини микроскопда кўриш"
Асбоб ва материаллар. Микроскоп ва у билан ишлаш учун зарур жиҳозлар, пичан ивитмаси, метилен кўк бўёғи, аквариум девори ёки кўлмак сувдан олинган сув ўтлар.
1. Колбага сув билан бирга бир неча пичан бўлаклардан солинг ва колбанинг оғзини пахта билан беркитинг.
2. Колбадаги аралашмани 15 дақиқа давомида қайнатинг.
3. Қайнатилган аралашмани филтрлаб 20-25 °C ҳароратда бир неча кун сақланг.
4. Ҳосил бўлган аралашмани сиртидаги юпқа пардадан шиша найча ёрдамида бир бўлагини олиб уни буюм ойнасига жойлаштиринг.
5. Буюм ойнасини қоплағич ойна билан беркитиб уни микроскоп остида кузатинг.
6. Қоплагич ойна остига суюлтирилган сиёҳ ёки метилен синкаси (кўк бўёқ) томизинг.
7. Ҳаво ранг остида ҳаракатчан бактериялар билан бирга ялтироқ овалсимон тана-чалар яъни, споралар ҳам кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |