Лаборатория иши №1 Минералларнинг солиштирма массасини аниқлаш


Керакли асбоб ва махсулотлар


Download 0.52 Mb.
bet6/14
Sana17.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1545418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4 тажриба ПРкП

Керакли асбоб ва махсулотлар:

  1. 1мм гача янчилган руда: 4-8 кг.

  2. Клеёнка:

  3. Тахтача ёки чизгич:

  4. Куракча – шпатель

  5. Пакет қоғозчалар

  6. Техник тарози (тошлари билан)



Ишни бажариш тартиби
Воронка ёрдамида 4 кг намунани тоза ва текис клеёнка юзасига конус шаклида ёямиз, клеёнканинг икки қарама-қарши четини кўтариб 3-4 марта аралаштирамиз. Текис тахтача ёки чизғич ёрдамида махсулотни текислаб ёйиб, бир-бирига перпендикуляр чизиқлар ёрдамида намунани 4 га бўламиз. Хар бири 1кг дан 4 та намуна хосил булади. Сўнгра 1 кг намуна клёнка устига тўкилиб, 15-20 марта клеёнканинг учини кўтариб аралаштиради. Кейин намуна юпқа қилиб ёйилиб, унинг устига биронта учли нарса билан шахмат тахтаси шакли чизилади ва хар қайси бўлимдан куракча ёки шпатель ёрдамида намуна олинади. Олинган намуна қоғоз пакетчаларга жойланади. Пакет устига намунанинг паспорти ёзилади: руданинг номи, янчиш усули ва даражаси, намуна олинган вакти, оғирлиги, агар маълум бўлса намунанинг кимёвий таркиби, намуна олган талабанинг фамилияси ва исми.
Назорат учун саволлар:

  1. Намуна олиш ва уни ўртачалаштиришнинг вазифалари.

  2. Вакил намуна деб нимага айтилади?

  3. Намунанинг турлари.

  4. Намуна олиш жойлари.

  5. Кондан намуна олиш усуллари.

  6. Намунани аралаштириш усуллари.

  7. Намунани қисқартириш усуллари.

  8. Намунанинг паспорти қандай тузилади?

  9. Намунанинг минимал миқдорини аниқлаш.

  10. Намунани лаборатория тадқиқотларига тайёрлашнинг принципиал схемаси.


Лаборатория иши № 5
Рудаларни магнитли сепараторларда бойитиш жараёнини ўрганиш
Магнит сепараторининг турини танлаш асосан концентратга ажралувчи минералларнинг магнитланиш хусусиятига, дастлабки маҳсулотнинг йириклигига, сепарация амалга ошириладиган мухитга (қуруқ ёки ҳўл), ҳамда бойитиш маҳсулотига қўйиладиган талабларга боғлиқ.
Магнит сепараторларининг асосий турлари ва уларнинг ишлатиш сохалари 12-жадвалда келтирилган.
Сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини аниқлаш концентратга ажралувчи минералларнинг магнит хусусиятига, дастлабки маҳсулотнинг йириклигига , бойитиш маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган талабларга ва сепаратор турига боғлиқ. Солиштирма юкнинг рухсат этиладиган меёрлари тажриба йўли билан аниқланади.
Кучли магнитли рудаларни қуруқ сепарациялаш учун сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги тахминан қуйидаги формуладан аниқланади.

Бу ерда Q – дастлабки маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат.
n – асосий сепарация учун барабанлар сони,
L – барабан узунлиги;
V – асосий (бош) барабанда материалнинг ҳаракатланиш тезлиги(V=1м/сек);
δ – руданинг зичлиги, т/м3
d1 ва d2 дастлабки маҳсулотдаги энг кичик ва энг катта заррачанинг ўлчами (классификацияланган маҳсулот тушганда d1=0,01 d2 деб қабул қилинади);
а-дастлабки маҳсулотнинг йириклигига боғлиқ коэффициент (17-жадвал).
в- чиқиндини тозалаш барабанлари сони ва асосий барабанлар сони орасидаги нисбатга боғлиқ коэффициент (18-жадвал).
Шундай қилиб, қуруқ сепарациялаш магнит сепараторлари эмпирик коэффициентлар билан тузатилган ишлаб чиқариш унумдорлигини назарий формулалари орқали ҳисобланади. Бош барабанда чиқиндини тозалаш операцияси мавжуд бўлса, бойроқ чиқинди олиш мумкин. Бу ҳолда ишлаб чиқариш унумдорлигини ва бош барабан айланиш тезлигини ошириш керак. Шундай қилиб, в коэффициенти бош барабан чиқиндилари сифатига қўйиладиган талабларни ҳисобга олади.
Кучли магнитли рудаларни ҳўл усулда сепарацияловчи сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги таъминлагичнинг 1м кенглигига тўғри келувчи солиштирма юкнинг меёрлари асосида ҳисобланади.. Ҳисоблаш қуйидаги формула орқали олиб борилади.

бу ерда: Q- сепараторнинг дастлабки қуруқ маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат; q- солиштирма юк,т/м соат; n сепаратордаги бош барабанлар сони; L- хар кайси барабаннинг узунлиги, м.
17-жадвал
Формуладаги а коэффициентининг қиймати, V=1м/сек

Дастлабки маҳсулотнинг йириклиги, мм

10-0

20-0

30-0

40-0 дан
60-0 гача

10-5

20-6

30-6

40-6 дан
60-6 гача

а нинг қиймати

2,5

1,5

1,1

1,0

1,2

0,75

0,65

0,6

18-жадвал
Формуладаги в коэффициентининг қиймати

Чиқиндиларни тозалаш учун ишлатиладиган барабанлар сонининг асосий барабанлар сонига нисбати

0:1

1:2

1:1

2:2

в коэффициентининг қиймати

1,0

1,25

1,5

1,5

Шишали қумларни, керакли маҳсулотларни ва абразив заррачаларни темирсизлантириш учун валокли сепаратор ишлатилади. Камёб металлар концентратларининг сифатини меёрга етказиш ва қора металлар кучсиз магнитли рудаларини бойитиш учун нисбатан самаралироқ ва арзонроқ ҳисобланувчи валокли сепараторларни қўллаш керак. Дискли сепараторлар валокли сепараторларга нисбатан камроқ иқтисодий самарадорликка эга.
Кучсиз магнитли рудалар учун сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги амалий маълумотлар ва каталоглардан олинади

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling