Лаборатория иши №1


Download 207.59 Kb.
bet1/2
Sana16.09.2023
Hajmi207.59 Kb.
#1679492
  1   2
Bog'liq
5- kurs metod labar (1)


Лаборатория иши №1
Мавзу: Кон саноати машиналари ва ускуналари учун уч фазали киска туташув роторли асинхрон электир моторини узгарувчан ток манбаига уланганда текшириш
Асинхрон электр двигател-двигател режимида ишлайдиган асинхрон машина, электр енергиясини механик енергияга айлантириб беради. Иш тарзи чулғамлари бўйлаб уч фазали ўзгарувчан ток ўтганда вужудга келадиган айланувчи магнит майдонининг статор майдони ротор чулғамларида хосил қиладиган ток билан ўзаро таьсирига асосланган.
Уч фазали асинхрон мотор (А) кучланиши U ва частотаси f бўлган уч фазали ўзгарувчан ток тармоғига уланувчи статор чулғамидан ва ротор чулғами эса икки хил вариантда бажарилган бўлиши мумкин.
Биринчи вариант – асинхрон моторнинг ротори уч фазали чулғамдан иборат бўлиб, унинг учлари учта контакт ҳалқаларга чиқарилган бўлади ва бундай асинхрон мотор фаза роторли асинхрон мотор деб аталади (1а – расм). Ротор занжирига турли электротехник элементлар, масалан қаршиликлар улаб электр юритманинг тезлиги, токи ва моментини ростлаш мумкин ва шу мақсадда ал оҳида схемаларни қўллаш ҳам мумкин.оҳида схемаларни қўллаш ҳам мумкин.



Иккичи вариант – ротор ариқчаларига алюмиий эритилиб қуюлиб, учлари узаро қисқа туташтирилади ва бундай асинхрон мотор ротори қисқа туташтирилган асинхрон мотор деб аталади (1б – расм).
Асинхрон моторнинг электромеханик тавсифи ротор токининг тезликка эмас, сирпанишга боғлиқ ўзгариши сифатида қаралиши билан ўзгармас ток моторларининг электромеханик тавсифларидан фарқ қилади
Статор занжирига қўшимча қаршилик R ларни улаб асинхрон мотор координаталарини ростлаш. Бу усул асосан ротори қисқа туташтирилган асинхрон моторларнинг ўткинчи жараёнларида ток ва момент қийматларини ростлашда (чеклашда) қўлланилади. Статор занжирига қўшимча R қаршиликнинг уланиши берилган тезликда (сирпанишда) статор ва ротор токининг камайишига олиб келади. R қаршиликнинг уланиши идеал салт юриш тезлиги 0 ни ўзгартирмайди.
Статор занжирига уланадиган қўшимча қаршиликларнинг амалий аҳамияти шундаки, бу қаршиликларнинг қийматига пропорционал равишда асихрон моторни ишга туширишдаги қисқа туташув токи IҚт қийматини чеклаш имконини беради.
Асинхрон моторнинг ростланувчан координаталарини ростлашни, нисбатан содда бошқарув схемалари асосида, статор чулғамига берилаётган кучланишни ўзгартириб амалга ошириш мумкин. Бу усулнинг яна бир жиҳати энергия тежамкор асинхрон электр юритмаларни яратиш имконини ҳам беришидир.
Ротори қисқа туташтирилган асинхрон мотор координаталарини ростлаш учун асинхрон мотор 2 билан тармоқ ўртасида бошқарилувчи ўзгарувчан ток ўзгарткичи 1 бўлиб, унинг чиқиш қисмидаги ростланувчи кучланиш U1рост бошқарилувчи ўзгарткичга берилаётган бошқарув сигнали Uб га пропорционал ўзгаради (3.24 – расм). Статор чулғамидаги кучланиш 0 дан U гача ўзгарган ҳолда унинг частотаси f = 50 Гц ўзгармай қолаверади.




Download 207.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling