Лаборатория иши №1


Download 486.5 Kb.
bet12/17
Sana16.06.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1503776
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КТ ва ТАХ Лаборатория иши

2.Қисқача назарий маълумот: Компьютер системаларида хавф-хатарсиз ишлашнинг амалда синаб кўрилган ва юқори самара берган асосий қоидалари қуйидагилар.
Биринчи қоида. Қонуний расмий йўл билан олинган программ маҳсулотлардан фойдаланиш.
Иккинчи қоида. Ахборотни иккилаш. Аввало программ таъминотнинг дистрибутив элтувчиларини сақлаш лозим. Ишчи ахборотнинг сақланишига катта эътибор бериш лозим.
Учинчи қоида. Вирусга қарши воситалардан мунтазам равишда фойдаланиш лозим. Ишни бошламасдан аввал программа-сканерлар ва программа-тафтишлар ишлатилиши керак. Вирусларга қарши воситаларнинг мунтазам равишда янгиланиб турилиши шарт.
Тўртинчи қоида. Айниқса ахборотнинг янги элтувчиларидан ва янги файллардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш лозим. Янги дискеталар уларда юклама файлли вирусларнинг йўқлиги нуқтаи назаридан сўзсиз текширилиши шарт.
Бешинчи қоида. Тақсимланган системалар ёки жамоа фойдаланувчи системалар билан ишлаганда янги алмаштириладиган ахборот элтувчилар ва системага киритилувчи файллар махсус ҳисоблаш машинасида текширилиши лозим.
Вирусга қарши ҳар томонлама текшириш амалга оширилганидан кейингина дисклар ва файллар системадан фойдаланувчиларга узатилиши мумкин.
Олтинчи қоида. Элтувчига ахборот ёзиш кўзда тутилмаган бўлса, бу амални бажарилишига йўл қўйиш керак эмас. Бунинг учун 3,5 дюмли дискетларда квадрат тешик очиш кифоя.
Юқорида келтирилган тавсияларга риоя қилиш программ вируслар билан захарланиш эхтимолини айтарлича камайтиради ва фойдаланувчини ахборотни йўқотишдан сақлайди. Бу қоидаларга риоя қилишдан ташқари компьютер тизимларига антивирус дастурлари ўрнатилган бўлиши лозим.
Асосан вируслар дисклар, тармоқ, электрон аълоқа ва интернет орқали тарқалади, компьютерга юкланади. Вирус дастурлари компьютер ишини тўхтатиш ёки секинлаштириш, маълумотларни ўзгартириш ёки ўчиришга ҳаракат қилади. Кўп учрайдиган вируслар WC.COM; TUBO; ONEHALF; CRAZI.DIE.HARD; CHERNOBIL; WIN95; DIR ва ҳоказо Шу дастурлар билан курашиш учун биз антивируслардан фойдаланамиз. Кўп ишлатиладиган антивирус дастурлар DOCTOR WEB; NORTON ANTIVIRUS; AVP; AIDSTEST; ANTIDIR ва ҳоказо.

Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling