Лаборатория иши 2


Download 167.59 Kb.
bet1/3
Sana28.03.2023
Hajmi167.59 Kb.
#1302038
  1   2   3
Bog'liq
Лаборатория-3 МИЧТРДБТЖ


Лаборатория иши - 2

Мавзу: ФП – 17М кўндаланг ползунли фрезалаш РДБ технологик жиҳозини КТС ва ККТСни ишлаб чиқиш.

Гуруҳ:________________________

Талаба Ф.И.: _________________
______________________________





Дастгоҳнинг координатавий технологик схемаси

Координатавий технологик схема (КТС) - бу дастгоҳнинг технологик вазифаси, таркиби, координат тизими ҳамда ҳаракатланувчи ва қўзғалмас органларнинг ўзаро алоқадолигини ифодалувчи шартли ясси тасвирдир. Энг аввал КТС - бу ишлов бериш технологик схемасининг тасвири. Унда ишлов берилаётган деталь, кесиш асбоби, ишчи органларининг шакл берувчи ва ёрдамчи ҳаракатлари кўрсатилиши лозим.


КТСда шартли белгилар ёрдамида кўп ўлчовли объектлар ясси кўринишда тасвирланади. Шу белгилар туфайли кўп (3 ва ундан юқори) координатали дастгоҳлар оддий чизма ёрдамида тасвирланади.
КТС дастгоҳнинг олди, тепа, чап ёки ўнг томони (қайси бири тушуниш учун қулай, ва максимал даражада ахборотга эга бўлса) кўринишида қурилиши мумкин.
Токарлик дастгоҳларнинг КТСи асосан тепа кўринишида, пармалаш ва фрезалаш дастгоҳларининг КТС олди, чап ёки ўнг кўринишида қурилиши мумкин.
КТСда асбоб ташувчи ҳаракатланувчи органларининг мусбат координатавий йўналишлари ИСО 841 стандартига кўра катта X, Y, Z, U, V, W, P, Q, R ҳарфлар, детални ташувчи органларининг мусбат координатавий йўналишлари эса ўша, фақат штрихли (X1, Y1, Z1, U1 ва ҳоказо) ҳарфлар билан белгиланади.
Ёрдамчи ҳаракатларнинг координат ўқлари кичик (x, y, z, u, v, w …….) ҳарфлар билан ёзилади.
X, Y, Z коорди нат ўқлари атрофидаги бурилишлар A, B, C ҳарфлари, ёрдамчи ҳаракатлар учун эса кичик a, b, c ҳарфлади билан белгиланади.

Download 167.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling