Лаборатория иши №4 мавзу: шартли №574 б автотўҒрилагичининг вазифаси ва тузилиши ўрганиш


Download 250.72 Kb.
Sana05.05.2023
Hajmi250.72 Kb.
#1429572
Bog'liq
LABORATORIYA ISHI-4


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 4


МАВЗУ: ШАРТЛИ № 574 Б АВТОТЎҒРИЛАГИЧИНИНГ ВАЗИФАСИ ВА ТУЗИЛИШИ ЎРГАНИШ

№ 574 Б авторегулятори механик келтиргичли бир томонлама ҳаракатли бўлиб (расм- 4.1), трапецияли уч юришли резьбаси бўлган ўз-ўзидан тормозланмайдиган винтга 9 (ташқи диаметри 30 мм) ва унга бураб киритилган тўғирловчи 5 ҳамда ёрдамчи гайкаларга эга, бу гайкалар тегишли равишда 800 ва 250 Н кучи бўлган пружиналар билан таянчли соққасимон подшипниклар орқалн юкланган. Гайкаларнинг пружина ва подшипниклар билан биргаликда тортишли стержени 10, тортишли стакан ички юзасида авторегулятор ишлаганида ўзаро таъсир қилувчи конуссимон фрикционли юзаси бор.


Авторегятор деталлари - ҳимоя қувурли 1 корпусга 7 жойлаштирилган. Корпусга завалъцовкаланган 8 қопқоқ1 ва 1800 Н сиқишли кучга эга бўлган қайтарувчи пружина тортишли стакани билан ўрнатилган. Бу куч билан қўйиб юборилган тормозда ёрдамчи гайкани корпуси 7 ва бошчаси 2 орқали тўғирловчи гайкага 5 пружинани сиқади, шу ерни ўзида втулка 14, қопқоқ 13, қулоқчаси 11 бор.



4.1 расм № 574 Б авторегулятори



4.2-расм. №536 М авторегулятори


Қўйиб юборилган тормозда фрикционли конусни 15 тортиш стакани ва тўғирловчи гайкаси, шунингдек тортиш стаканини ён


қопқоғи ва ёрдамчи гайкасини халқали чиққанлиги орасида δ оралиқ мавжуддир. Регулятор деталлари тортиш стержени ва тортиш стакани қопқоғини конуссимон юзаси орасидаги айланишдан ишқаланиш моменти кучи орқали ушлаб турилади.
Ричагли узатмани қўл ёрдамида тўғирлаш учун, қопқоғини 18 ташқи юзаси олти қиррали қилиб бажарилган корпуси айлантиради. Корпус билан биргаликда ёрдамчи ва тўғирловчи гайкалар, шунингдек тортиш стерженини конуссимон қисмида айланувчи пру­жина билан сиқилган тортиш стакани ҳам айланади. Тўғирловчи винт ва тортиш стержени ричагли узатмани бирлашмасини айланишидан ушлаб туради.
Корпусни айлашинии йўналишига боғлиқ ҳолда гайкалар винтга буралади ёки авторегулятор узунлигини узайтириб ё қисқартнриб, ундан эса орқага бурайди.
Тормозлашда келтиргич таянчи 12 ва авторегулятор корпуси бир-бирига қараб жойлашади.
Регуляторни тормоз цнлиндри штокининг камайтирилган, нормал ва оширилган чиққанлиги ҳаракатларини кўриб чиқамиз.
Агар штокни чиққанлиги камайтирилган бўлса, авторегулятордаги куч таянчи 12 қопқоқ 8 билан туташгунгача вужудга келади. Куч 1000 Н қийматга яқинлашганда орқага қайтарувчи пружина 6 сиқилади, тортиш стержени 10 стакан билан биргаликда ёрдамчи ва тўғирловчи гайкани винти билан биргалигига нисбатан тўғирлаш, гайкаси ва тортиш стаканини конуссимон фрикционли юзаси орасидаги фарқ катталигига силжитади; бу юзаларни туташуви содир бўлади, бундан кейин эса регулятор мустахкам тортгич каби ишлайди.
Тормоз кучи регулятор орқали қулокчасидан 11 тортиш стерженига 10, қопқоғига 13, тортиш стаканига 4, фрикционли конусига 15, тўғирловчи гайкага 5, винт 9, тормоз ричагли узатиш тортгичига узатилади. Тормоз цилиндридаги ҳар қандай босимида келтиргич таянчи ва регулятор корпуси орасида оралиқ масофа сақланади.
Тормоз цнлиндри штокини чиққанлиги нормал бўлса, регулятор юқоридаги каби ишлайди, лекин цилиндрда максимал босимга эришилганда, келтиргич таянчи корпуси билан ричагли узатмани эгилувчан деформанияси хисобига корпуси билан туташади.
Штокни оширилган чиққанлигида, агар бу оширилиш тормозлаш жараёнида тормозли колодкаларни емирилишидан содир бўлган бўлса, регулятор бошида юқорида ёзилгани каби ишлайди. Босим тормоз цилиндридан ошса, келтиргич таянчи корпус қопқоғига уринади. Тормозланиш жараёнида шток ва горизонтал ричагларнинг учлари колодкаларни емирилишига қараб силжийди: тортиш стержени 10 ўнгга ҳаракатланади (чизма бўйича), регулятор корпу­са 7 эса келтиргични таянчи билан чапга қисилади. Корпус кетидан, тўғирловчи винтга ўзини пружинаси кучи билан буралувчи, ёрдамчи гайка 3 ҳаракатланади.
Гайкани энг катта мумкин бўлтан силжиши ва тегишли равишда регуляторни қисқариши катталига бир цикл ҳаракати ичида δ=10÷12 мм оралиқ билан аниқланади.
Тормозни чиқаргиш жараёнида регулятор бўйича кучни камайиши билан ричагли узатмани эгилувчан деформацияси жойида келтиргич таянчи корпусдан узоқлашади ва улар орасида бўшлиқ бўлади. Регуляторга таъсир қилувчи куч, иккала гайкалар ҳаракатига каршилик кучидан ташқари, қайтарувчи пружина сиқилиш кучидан камроқ бўлиб қолса, пружина корпусни 7 итаради, корпус ёрдамчи гайканинг бошчаси билан тиралиб, у орқали винтни 9 фиксациялайди, корпусни силжиши эса тортиш стакани 4, тўғирловчи гайка 5 ва стерженга нисбатан содир бўлади. Тўғирловчи гайкани фрнкционли жипслашуви тортишли стакани билан ажратилади ва у ўзини пружинаси таъсиридан ёрдамчи гайкасининг 9 таянчигача винтга буралади, шундан сўнг гайкалар ва регуляторни бошқа деталлари аввалги ҳолига қайтади.
Агар тормоз цилиндри штокини ошган чиққанлиги, унинг ричагли узатишни қўл билан нотўғри тўғирланиши натижаси туфайли бўлса, у ҳолда регулятор аввалгидек ишлайди, лекин тўғирлаш гайкасини қуруқ ишқаланувчи юзасини 15 ва тортиш стаканини туташиши авторегуляторда куч пайдо бўлгунча, агар келтиргич та­янчи корпус билан туташса ва уни иккала гайкаси билан тортишли стерженга нисбатан жойлаштирса, содир бўлиши мумкин.
№ 574 Б регулятори тормоз цилиндри штокини чиққанлигини маълум катталикда ушлаб туради ва шуни натижасида - ғилдирак ва колодкалар орасида оралиқни ҳам.
№ 574 Б регуляторини ўзига хослиги шундаки, у ричагли узатиш узунлигини тўла тўхтатишдан сўнг, уни деталларида энг катта эгилувчан деформациялар мавжуд бўлганда ҳам қисқартиради. Шунинг учун, эгилувчан деформация энг катта катталигига эришмаганда, тормозлашни биринчи босқичларида, келтиргич таянчи ва регулятор корпуси орасида оралиқ масофа сақланади ва регулятор тормозлаш босқичлари натижасига салбий таъсир ўтказади.
№ 536 М авторегулятори механик келтиргичли икки томонлама таъсир қнлувчи бўлиб (расм-4.2), 1974 йилгача ишлаб чиқариларди. Бу авторегулятор тузилиши № 574 авторегуляториникидек бўлиб, улар ўзаро алмашинадилар ҳам. Ҳозирда эса улар ишлаб чиқарилмайди.
Пневматик регулятори бир томонлама таъсир қилувчи бўлиб, электропоездларда ўрнатилади ва тележкани орқа вертикал ричаги билан шарнирли тортиш бирлашмасини ҳосил қилади.


Назорат саволлари:



  1. Авторегуляторни хизмати нимадан иборат ?

  2. Авторегуляторнинг қандай турларини биласиз ?

  3. № 574 Б авторегуляторини асосий қисмлари қайсилар ?

  1. № 574 Б ва № 536 М авторегуляторларини ўхшаш ва фарқли томонлари нимадан иборат ?

Download 250.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling