Лаборатория иши 4


Рақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳнинг КТСни тузиш методикаси


Download 20.19 Kb.
bet2/3
Sana29.03.2023
Hajmi20.19 Kb.
#1306092
1   2   3
Bog'liq
Лаборатория-4 МИЧТРДБТЖ

Рақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳнинг КТСни тузиш методикаси
Дастгоҳларнинг КТСни тузишдан аввал қуйидагиларни билиш лозим:

  1. Дастгоҳнинг технологик вазифаси ва компоновкаси (тузилиши) билан танишиб олиш;

  2. Барча шакл берувчи ва ёрдамчи ҳаракатларни аниқлаш ва уларни ўнг координат тизимига боғлаб қўйиш;

  3. Ишчи ва ижро этувчи органлар ҳаракатларининг мусбат йўналишларини аниқлаш.

КТСни қурилиши кўриниш турини белгилашдан бошланади:



  • КТСю - тепадан кўриниш;

  • КТСч - чапдан кўриниш;

  • КТСў - ўнгдан кўриниш;

  • КТСб - олдиндан (бош) кўриниш.

Кейин деталь ва асбоб ишлов бериш жараёнидаги кўринишда тасвирланадилар. Бунда деталь шартли равишда (“х” белгиси билан) детални ташувчи органга, асбоб эса шпиндель ёки асбобларни ташувчи органларга (револьвер каллак, асбоб тутқичлари ва ҳоказо) бириктирилади. Шундан кейин асбоб ва детални ташувчи органлар кетма-кетлик тартибда бошқа органлар ва станина (қўзгалмас блок) билан туташтирилади. Координат ўқларнинг (ҳаракатланувчи блоклар) мусбат йўналишлари ва айланишлари юқорида қайд этилган тавсияларга биноан кўрсатилади. Станина бошқа қўзгалмас блоклар билан биргаликда “Нп” деб белгиланади.



Дастгоҳининг техник тавсифи:

Стол ўлчамлари (Д х Ш), мм _______________


Заготовка максимал ўғирлиги, кг _____________
Шпинделдан ишчи столгача бўлган масофа, мм _____________
X/Y/Z ўқлари бўйича силжиши, мм _______/________/________
X/Y/Z ўқлар бўйича ҳаракатланиш тезлиги, м/мин __/____/______
Ишчи суриш тезлиги, мм/мин ____~__________
Позиция аниқлиги, мкм ___________
Позициядаги хатолик, мкм _________
ШВП диаметр/қадам, мм _____/_______
Бош ҳаракат двигатели қуввати, кВт _______
Шпинделнинг айланиш моменти , Нм _________
Шпинделнинг айланишлар сони, айл/мин _________~________
Габарит ўлчамлари (Д х Ш х В), мм __________х_______х__________
Масса, кг________________

Қўшимча:



























Download 20.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling