Лаборатория иши №5


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
UKT lab

Назорат саволлари 
1. Қандай жараён этерификация деб аталади? 
2. Қандай мураккаб эфирлардан инсон озиқ-овқат сифатида фойдаланади? 
3. Сирка кислотасининг бутил спирти билан этерификациясида қандай 
катализатор ишлатилади ?. 
4. Реакция тенгламасини ёзинг? 
5. Эфирнинг назарий чиқиши қандай ҳисобланади? 
Адабиётлар 
1. Мухленов И. П. Практикум по общей химический технологии. М. Выш. 
школа.1973. 
2. Вольфкович С.И. Общая химическая технология М.Л.Госхимиздат. 1963. 
3. Фейхсфель В.О. Рубан В.Л. Лабораторный практикум по технологии 
основного органического синтеза М:Л. Химия. 1966. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


17 
Лаборатория иши №4 
ФОСФАТ ХОМ-АШЁЛАРИДАН ЭКСТРАКЦИОН ФОСФАТ 
КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. 
 
Ишнинг мақсади: Фосфатдаги сульфат кислотасидан фосфор 
кислотасини экстракциялаш билан олиш шароитини ўрганиш. Экстр акцион 
фосфат кислотаси олиш жараёнида ҳосил бўладиган сульфат ва фосфат 
кислоталарининг аралашмасини таҳлил қилиш усулини ўрганиш. 
 
Назарий маълумотлар. 
Фосфор кислотасини фосфатларни сульфат кислота билан парчалаш 
ёки термик усулда олинади. Улар ўғит ишлаб чиқаришда ярим маҳсулот 
ҳисобланади – аммоний фосфат, қўш суперфосфат, преципитат ва ҳакозалар, 
шунингдек кўпгина саноат тармоқларида – озиқ-овқат, керамика, шиша, 
тўқимачилик ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Бу маҳсулотлар кўпгина 
фосфор кислотасини ишқор эритмаси билан нейтраллаш ёки табиий 
фосфатларни парчалаш йўли билан олинади.
Фосфоритни сульфат кислотаси билан тўла парчаланишини қиздириш 
қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин:
Са
5
F(РО
4
)
3
+5Н
2

4
= 5СаSО
4
+ 3Н
3
РО
4
+НF 
Бунда хомашё таркибига кирувчи бошқа минераллар ҳам 
парчаланади. Бундан ташқари, қуйилиш жараёни ҳам кетади у қисман 
кремний ва кремнофтористоводородной кислотани ҳосил бўлишига олиб 
келади. Заҳарли қўшимчаларга Р
2
О
5
нинг йўқолишига олиб келувчи –
оксидлар ҳисобланади. 
Кальций сульфат температура ва кислотанинг концентрациясига 
боғлиқ ҳолда дигидрат (СаSО
4
*2Н
2
О), яримгидрат (СаSО
4
*0,5Н
2
О) ёки 


18 
ангидрит (СаSО
4
) кўринишида ажралиб чиқади. Дигидратнинг ва 
кислотанинг 25-32% Р
2
О
5
концентрацияси ажратиб олишнинг энг кенг 
тарқалган жараёни 75-80°С
да ўтказишдир. 
Амалда фосфатларни парчалаш учун фосфор кислотасини эр итмаси 
билан суюлтирилган сульфат кислотаси қўлланилади (суюлтирувчи эритма). 
Кальций сульфагипснинг ҳосил бўлган чўкмаси бир хил кўринишда кр истал 
бўлакчаларидан иборат бўлиб, уни фосфор кислотасидан енгил ажратиш 
мумкин, бўлиб оз-озгина миқдордаги сув билан яхшилаб ювилади. 
Экстракция жараёнининг муддати ва технологик режими асосан гипс 
кристалларининг ҳосил бўлиш шароитига боғлиқ, чунки, фосфатларнинг 
ўзини парчаланиш тезлиги анча каттадир. 
Фосфатларни парчалаш учун керак бўлган вақт хом ашёнинг навига 
боғлиқ бўлиб, 4-8 соат (атрофида) бўлади. 
Экстракцион фосфат кислотаси олишда жараённи батамом 
тугаганлиги ва унинг тезлигини реакцияга киришаётган массадаги фосфат ва 
сульфат кислоталарининг микдорига караб аниқланади. Дархакикат, жараён 
сульфат кислотасини тўлиқ ишлатиб бўлгандагина тугалланади. Сульфат 
кислотаси етишмаса фосфат кислотаси фосфатларни монокальций фосфат 
ҳосил бўлгунчагина эритиши мумкин. 
Фосфат ва сульфат кислоталарининг анализи анча содда. Метилоранж 
индикатори иштирокида апралашмани ишқор билан титрлаб, умумий 
кислоталикни аниқласа бўлади. Сунгра, сульфат кислотасининг миқдорини 
миқдорий усулда, яъни умумий кислоталикдан сульфат кислотаси микдорини 
айириб ташлаб, фосфат кислотасининг миқдори топилади.
Худди шунингдек, агар сульфат кислотаси тўлиқ ишлатилганда ва у 
ерда фосфат кислотаси билан бир қаторда Са(Н
2
РО
4
)
2
бўлиши мумкин ва 
Н
3
РО
4
ва Са(Н
2
РО
4
)
2
ларнинг йиғиндиси миқдорини хажмий усулда 
аниқланади. Ҳар икки холатдаги миқдорларни дастлаб металоранж сўнгра, 
фенолфталеин иштирокида аниқласа бўлади.


19 

Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling