Лаборатория иши №6 Мавзу: Аммикли селитра олиш


Download 212.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana20.10.2023
Hajmi212.34 Kb.
#1713939
1   2
Bog'liq
Лаборатория иши 6

Ишнинг бажарилиши. Азот водородли аралашма тегишли баллонлардаги 
азот ва водородни маълум нисбатларда редуктор орқали аралаштириб 


тайёрланади. Газни чиқариш реометр орқали бошқарилади. Техника 
хавфсизлиги шартларига биноан лабораторияда водородли металл 
баллонлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Шунинг учун азот ва водородни 
баллонлардан олиб, ёки бевосита лабораторияда олиб газ баллонларига 
йиғилади. Азотни олиш учун компрессор орқали ҳаво ёки газометрдан 1 ҳаво, 
ичи мис қириндилари билан тўлғазилган 2-найча печкага 3 ўрнатилган бўлади, 
печка то 1073-1123 К гача қиздирилган бўлиши керак. Бундай ҳароратда мис 
ҳаво таркибидаги кислородни бириктириб олади, қолган азот газометрга 4 
йиғилади. Бу вақтда 7,8-жўмраклар ёпиқ, 5,6-жўмраклар эса очиқ бўлади, 
газометрга одатда 1,5-2 л азот йиғилади, 5,6-жўмраклар ёпилади ва 4-
газометрдан азот олиш системаси узиб қўйилади. 
Мис қириндиси оксид парда билан қопланади уни қиздириб совутмасдан 
ичида метаноли бўлган чинни стаканга солинади, сув билан ювилади ва 
фильтр когози билан қуритилади. Шундай йўл билан тозаланган мис 
қириндисини яна қайта ишлатиш мумкин. Азотни водород билан 
аралаштиришдан олдин у ювувчи склянкаларда 9 ва 10 ювиб тозаланади. 
Склянкаларнинг бирига 9-га пирогаллолнинг ишқордаги эритмаси
иккинчисига 10 эса 30 % ли калий гидроксиди солиб қўйилган бўлади. 
Водород, кипп аппаратида 11 суюлтирилган сульфат кислотасига рух метали 
таъсир эттириб олинади. Кипп аппарати газометрга 12 уланиб 8-10 л водород 
йиғилади. Бунда 13-,14-жўмраклар очилиб 15-,16-жўмраклар ёпилади. 
Газометр тўлгач 13-,14-жўмраклар ёпилади, аммо кипп аппарати 
системадан узилмайди. Водород азот билан қўшилиш олдидан 17-склянка 
орқали ўтиб ювилади. 17-склянкага калий перманганатнинг ишқорий 
эритмаси солиб қўйилган бўлади. 
Азот ва водород тройник 18 орқали аралаштиргичга 19 (Тишенко 
склянкаси) юборилади. Ҳосил бўлган азот водородли аралашма 30 % ли калий 
гидросиди солинаган ювувчи склянка 20 орқали ўтказилиб яна бир марта 
тозаланади, сўнгра у қуруқ калий гидроксиди солинаган колонка орқали 
ўтказилиб қуритилади ва реакторга юборилади. Реактор бу катализатор билан 
тўлдирилган кварц ёки чинни най (катализатор бу оксиддан қайтариб олинган 
тоза кукунсимон темир бўлиб у катализатор умумий массасининг 1-3 % 
миқдорида олинган алюминий ва калий оксидлари билан активланган бўлади, 
алюминий ва калий оксидлари 2:1 нисбатда олинади). Най печга 23 
ўрнатилади, печнинг ҳарорати термопара 24 билан ўлчанади ва 
терморегулятор 25 билан тўғриланиб турилади. Печдан чиққан газлар 
аралашмаси 25 мл, 4-5 томчи фенолфталеин томизилган дистилланган сув 
солинган қaбул қилувчи идишга 26 келади, идишни оғзи газ ўтказувчи най 
ўрнатилган тиқин билан беркитилган бўлади. Ишга киришишдан олдин 


водороднинг тозалиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 15-жўмрак очилади, 
16-жўмрак ёрдамида водороднинг чиқиши бошқарилади, яъни 17-ювувчи 
склянка орқали 1 сек.да 5-6 пуфакча водород гази чиқиши керак. Водород 
қурилма орқали ўтади, 26-қабул қилувчи идишнинг газ ўтказгич найи орқали 
чиқиб туби юқори қилиб вертикал ҳолда қўйилган пробиркага йиғилади. 
Пробиркадаги ҳавони водород билан сиқиб чиқаргандан кейин пробирка 
спирт лампаси алангасига тутилади. Бунда агар водород бирданига қаттиқ 
товуш чиқaрмай портлаш содир бўлмай, балки енгилгина пиқ этган товуш 
чиқариб ёнса тоза ҳисобланади. 
Сўнгра қурилманинг герметиклиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 26-
қабул қилувчи идишнинг газ ўтказгич найига водород юборишни тўхтатмай 
туриб резина най уланади унга қисқич қистириб қўйилган бўлади. 7-ва 8- 
жўмраклар очилади. Агар система герметик бўлса 9-,10-,17-,20-ювувчи 
склянкаларда газ пуфакчалари чиқиши тўхтайди. Герметиклигига ишонч 
ҳосил килингач 7-,8-жўмраклар ёпилади ва газ ўтказгич найдан қисқич 
олинади. Водородни юбориш илгари тўғрилаб қўйилган тезликда давом 
эттирилади. 
Печ токка уланади ва ўкитувчи кўрсатган ҳароратгача (673-823К 
ораликда) қиздирилади. 7-жўмрак ёрдамида азот оқими тезлиги тўғриланади 
(1сек.да 1-2 пуфакча, яъни водород тезлигидан 3 марта кам тезликда азот 
келиши керак). 
Азот ва водород аралаштирилгандан сўнг 22-катализаторли найда ўзаро 
таъсирлашади ва аммиак ҳосил бўлади. Аммиак ҳосил бўлганини 26-қабул 
қилувчи идишдаги эритма кизил рангга кирганлигидан билиш мумкин.
Тажриба белгиланган вақтгача ёки берилган азот миқдори тугагунча 
давом эттирилади, бунда еттинчи жўмрак ёпилади, печ ўчирилади. Сарф 
булган азот ҳажми белгилаб олинади аммо, водород юбориш то печ ҳарорати 
373-423 К гача пасаймагунча давом эттирилади. Агар газ баллондаги водород 
етарли булмаса 14-жўмрак очилади ва шундай қилиб Кипп аппарати ишга 
тушурилади.
Аммиакнинг жуда оз миқдорида ҳосил бўлиши реакцияни eтказиш 
шароити билан ҳосил бўлган аммиак массаси орасидаги боғлиқликни топишни 
қийинлаштиради. Нисбатан осонроғи реакцияни ҳарорати билан газнинг 
доимий ҳажмий тезлигида аммиак унуми орасидаги боғлиқликни аниқлаш 
ҳисобланади. Бунда тажрибани ўтказиб бўлгач 7-жўмрак ёпилади, сарфланган 
азот ҳажми белгилаб олинади, 26-қабул қилувчи идиш алмаштирилади ва 
ўқитувчининг навбатдаги топширигида айтилган ҳароратда юқорида 
ёзилганидек аммиак синтези бажарилади. 


Қабул қилиш колбасида ҳосил бўлган аммиак эритмаси, хлорид 
кислотасининг 0,01 моль/л концентрацияли эритмаси билан титрланади ва 
аммиак унуми қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб топилади: 
m

= 0,00017·V
1
бунда: V-хлорид кислота ҳажми, мл; 0,00017–хлорид кислотаси 0,01 моль/л ли 
эритмасининг 1 мл даги миқдорига тўғри келадиган аммиакнинг миқдори. 
Аммиакни назарий унумини (m
0
, г), реакцияда азотнинг сарфланган 
ҳажми асосида реакция тенгламаси бўйича тахминий ҳисоблаб чиқариш 
мумкин. Бунда аммиакнинг 
унуми ( ) фоизларда
қуйидагича бўлади:
=
m
1
/ m
0
· 100%
ўтказилган тажриба маълумотлари жадвал шаклида расмийлаштирилади.
Контактлаш 
ҳарорати 
К 
Азотнинг 
ҳажми 
л 
Азотнинг 
массаси 
Г 
0,01 
Моль/л 
HCl 
эритмаси 
нинг 
ҳажми мл 
Аммиак 
массаси (г) 
Аммиак 
унуми 

Download 212.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling