Лаборатория ишини ўтказиш учун керак бўладиган
материаллар ва жихозлар.
50 мл ли ўлчов колбаси
Дистилланган сув
Реактивлар
Қиздириш шкафи
Лаборатория иши____
Шишаларнинг кимёвий бардошлигини аниқлаш
Лаборатория ишининг назарий асослари.
Шишаларнинг кимёвий бардошлиги деганда уларнинг кислота, ишқор ва бошқа агрессив мухитга бўлган бардошлиги тушунилади. Шиша буюмларини ишлатилиши давомида улар ҳаво, углекислоталар, сув, кислота ва ишқорлар ва турли хилдаги кимёвий тузлар, пар, босим ва температуралар таъсирида бўлади. Шиша буюмларидан узоқ вақт фойдаланилганда уларнинг емирилиши кузатилади. Емирилиш жараёни юқори сифатли шишаларда фақат шишанинг юза қисмида кузатилса, паст навли шишаларда эса емирилиш шишанинг чуқур қатламларида хам кузатилади. Кимёвий бардошлик шишанинг таркиби, ишлаб чиқариш шароитига ва термик ишлов берилишига боғлиқдир. Кўпинача шишанинг емирилиши сув таъсирида бўлади. Бу жараённи эритилган шишага сув таъсир эттириб кузатиш мумкин. Сув таъсирида эритилган шиша гидратланади, кейин гидролизланади.
Na2O . SiO2 nH2O Na2O.SiO2. xH2O (n-x)H2O
Na2O .SiO2 nH2O 2NaOH . (n-1)H2OSiO2
Гидролиз натижасида ҳосил бўлган ишқорий натрий таркибдаги кремнеземни эритиб юборади. Сувнинг таъсири қанчалик кўп бўлса, температура қанчалик юқори бўлса, эритманинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, бу жараён шунчалик катта миқдорда рўй беради. Умуман олганда шишанинг сув таъсирида ажралиб кетишини қуйидаги босқичларда кузатиш мумкин:
а) сувнинг силикатларга таъсири;
б) силикатларнинг қисман эриши;
в) гелнинг юзасида кремнеземнинг хосил бўлиши;
г) кремнезем гелнинг букиши;
д) шишанинг чуқур қатламларига сувнинг таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |