Лаборатория иши ишнинг номи: фотоэлектрик датчикларнинг характеристикаларини ўрганиш


Download 346.85 Kb.
bet10/12
Sana16.06.2023
Hajmi346.85 Kb.
#1514567
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Laboratoriya Avtomatika

Лаборатория иши № 10
Минорали кранларнинг шамол таъсирида агдарилишидан химоя килиниши
Ишнинг максади: Кранларни шамол таъсиридан автоматик химоя килиш системасининг тузилиши ва ишлаш принциплари билан танишиш.
Мустакил ишлар учун топшириклар.
1. Асосий назарий маълумотларни урганиш, лаборатория курилмасини ва методик ишларни бажариш.
2. Лаборатория ускунасини электр манбаига уланади.
Назорат тумблери уланиб, шамол тезлигини улчовчи приборнинг курсаткичини ва “хавфли” сигналининг бир муддатли вактга ушланишини аникланади.
3.Назорат тумблерини иш холатига утказиб, шамол тезлигини улчовчи датчик (анемометр) валини айлантириб, “диккат”ва “хавфли’’ режимидаги ишини текшириш.
4.Электромагнитли рельс камров электросхемасини автоматик бошкариш системасини тузишда мантикий бошкаришининг назарий методларидан фойдаланамиз (каранг илова 4) .Камровлар автоматик равишда занжирда уланиши ва узилиши РП реле контактлари ва кушимча включател ВК дан кул бошкарилиши ердамида амалга оширилади.

  1. Хисобот ёзиш. Хисоботда кискача ишнинг максадини, анемометрнинг тузилиши ва кулланилишини, схемасини, ишнинг бажарилиш тартиби ва натижаларини курсатинг



Умумий маълумотлар
Юк кутарувчи кранлар шамолнинг катта тезлигида ишлаши хавфлидир чунки кутарилаетган юк шамол таъсирида тебраниши ва краннинг металл конструкциясига ён томонидан нагрузка таъсири натижасида унинг агдарилиши хавфи ортади. Шунинг учун минорали кранларда шамолнинг тезлиги 12м/сек дан ошса, ишлаш тавсия килинмайди, агар шамолнинг эсиши 25м/сек дан ошса, ишлаш таькикланади. Минорали кранларда шамолнинг тезлигини назорат килиб борадиган турли хилдаги махсус автоматик ускуналар анемометрлар урнатилади. Улар шамолнинг тезлигини улчайди ва кран машинистига товуш ёки ёруглик сигнали ёрдамида хабар беради. Агар шамол хавфли булса, краннинг электр истеъмол системасини учириб, кран автоматик равишда рельсларга камровланиб махкамланади. Жуда куп ишлатиладиган анемометрлардан бири бу Рига гидрометрологик приборлар заводида ишлаб чикарилган М-95 анемометрдир.

Download 346.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling