IV. Бажарилган тажриба юзасидан ҳисоботни расмийлаштириш.
Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Лаборатория иши мавзуси ва мақсади.
Лаборатория қурилмасининг тузилиши ва унинг умумий кўриниши.
Подшипниклари қизиб кетишдан ҳимоя қилинадиган двигателни бошқаришнинг принципиал схемаси ва ишлаш принципи.
Кўрсатилган кетма-кетлик бўйича лаборатория ишини бажариш тартиби.
Тажриба натижалари киритилган жадвал ва ҳисоб – китоблар.
Хулосалар.
Назорат учун саволлар:
Термосигнализаторлардан нима мақсадларда фойдаланилади ?
Термосигнализатор қандай тузилган ?
Манометрик термометрлар термобаллонининг ишчи моддаси сифатида нима ишлатилади ?
Бундай термометрларда ишчи модданинг қандай хусусиятларидан фойдаланилади ?
Товушли ёки ёруғлик сигналлари қайси ҳолатда берилади ?
Қизил ва сариқ рангли силжийдиган кўрсатувчи стрелкалар нимани билдиради ?
Двигатель ёки уни қисмларининг, жумладан подшипникларнинг қизиб кетиши нима оқибатида юз бериши мумкин ?
Do'stlaringiz bilan baham: |