IV. Бажарилган тажриба юзасидан ҳисоботни расмийлаштириш.
Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
1. Лаборатория иши мавзуси ва мақсади.
2. Мантиқий элементлар тўғрисида берилган маълумотларнинг қисқача матни.
3. Лаборатория қурилмасининг тузилиши ва унда элементларнинг жойлашуви.
4. Кўрсатилган кетма-кетлик бўйича лаборатория ишини бажариш тартиби.
5. Тажриба натижалари : алоҳида мантиқий элементлар таҳлили, берилган ва тузилган тенгламалар, алгоритмлар ва матиқий тенгламалар схемалари.
6. Хулосалар.
Назорат учун саволлар:
1. “Мантиқий бошқарув тизими” деб нимага айтилади ?
2. Мантиқий элементларнинг қандай турларини биласиз ?
3. Энг оддий мантиқий амалларга нималар киради ?
4. Контактсиз электрон мантиқий элементлар реле-контактли элементлардан нимаси билан устун ?
5. Бошқарув алгоритми деб нимага айтилади ?
6. Контактсиз мантиқий элементлар ёрдамида мантиқий амаллар қандай тартибда бажарилади ?
7. Х1 ^ Х2, Х1V Х2, кўринишига эга мантиқий амалларни тегишлилиги бўйича аниқланг ва уларнинг мазмунини тушунтиринг ?
8. Мантиқий амаллар контактсиз электрон мантиқий элемент(восита)лар ёрдамида қандай таъминланади ?
9. Лаборатория қурилмаси олд панелида мантиқий элементлар қандай тартибда жойлаштирилган ?
10. Мантиқий АБС ларда “0” ва “1” катталиклари қандай қилиб узатилади ?
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Ишнинг номи: ТЕРМОМЕТРЛИ СИГНАЛИЗАТОР ВА УНИНГ ЁРДАМИДА ҲАРОРАТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.
Ишнинг мақсади: Электрконтакт қурилмали манометрик термометрларнинг тузилиши, ишлаш принциплари, параметрларини, шунингдек электр ускуналар, подшипниклар ва бошқа сирпанувчи деталларни қизиб кетишдан ҳимоя қилиш воситаларини ўрганиш.
Асоб ва ускуналар: Термосигнализатор ёрдамида двигатель подшипникларини қизиб кетишдан ҳимоялашни имитация (тақлид) қиладиган, манометрик термометр, сувли идишни қиздириш учун электр плитка ва симобли термометрдан иборат лаборатория қурилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |