Насос станцияни геометрик ва дастлабки манометрик кўтариш баландлигини аниқлаш


Download 86.32 Kb.
bet1/2
Sana13.03.2023
Hajmi86.32 Kb.
#1266292
  1   2
Bog'liq
3. Nasosning hisobiy suv sarfi, napori va sonini aniqlash.


    1. Насос станцияни геометрик ва дастлабки манометрик кўтариш баландлигини аниқлаш

Насос станцияни юқори ва пастки бьефлари сув сатҳларини фарқи геометрик кўтариш баландлиги деб аталади. Машина канали – юқори бьеф, сув олиб келиш канали эса пастки бьеф ҳисобланади, улардаги сув сатҳлари юқорида аниқланган. Каналлар бир хил кесимга эга бўлганлиги сабабли, геометрик кўтариш баландлигини минимал сув сатҳлари учун аниқлаймиз:


Нг = ЮБССmin - ПБССmin, м
Дастлабки манометрик кўтариш баландлиги қуйидагича аниқланади:
Нм = Нг + ∑∆h,
бу ерда ∑∆h – насос станцияда йўқотилган напор миқдори, (1÷10)%·Нг миқдорида қабул қилинади.



  1. Агрегатлар сонини танлаш, каталогдан насосни танлаш учун параметрларни аниқлаш

Асосий насос агрегатларининг сони ҳар 1 м3 кўтарилган сувнинг минимал таннархини таъминлашини ҳисобга олиб, сув истъмоли графигини энг яхши қопланиш шартлари асосида танлаб олинади. Агрегатларни бири иккинчисини ўрнини боса олиши, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини осон бўлишини эътиборга олиб, сув ҳайдаши бир-бирига тенг бўлган бир хил насос агрегатлари қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Сув сарфини қайтарилиш графигидан фойдаланиб насослар сонини танлаш қулай бўлади (5-расм). Берилган график бўйича насослар сонини n=4 деб қабул қиламиз.
Битта насоснинг сув сарфини станция максимал сув сарфини умумий ишчи насослар сонига бўлиб аниқлаймиз:
Qн = Qmax /Zас, м3/с.
Сув сарфларини қайтарилиш графигига (5-расм) насосларни сув узатиш графиклари (пунктир чизиқлар билан) қурилади, бунда сув узатиш миқдорлари сув истеъмоли миқдорларига имкон қадар яқин бўлиши керак.
Станция биносига ўрнатиладиган агрегатларнинг умумий сони:
Zум=Zас + Zзах
Zзах - захира насос агрегатлари сони, агарда Zас=27 бўлса, Zзах=1, агарда Zас>7 бўлса, Zзах=2 қабул қилинади.




  1. Download 86.32 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling