Насос станцияни геометрик ва дастлабки манометрик кўтариш баландлигини аниқлаш
Каталоглардан насос турини танлаш. Насосларни асосий параметрлари ва ўлчамларини аниқлаш, насос характеристикаси ва схемасини қуриш
Download 86.32 Kb.
|
1 2
Bog'liq3. Nasosning hisobiy suv sarfi, napori va sonini aniqlash.
Каталоглардан насос турини танлаш. Насосларни асосий параметрлари ва ўлчамларини аниқлаш, насос характеристикаси ва схемасини қуриш.
Насосни танлаш учун битта насосни сарфи Qн ва дастлабки манометрик напори Нм қийматлари керак бўлади. Насос қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: - талаб этилаётган сарф Qн ни узатиши ва зарур напор Нм ҳосил қилиши; - юқори ФИКга эга бўлиши; - яхши кавитацион талабларга эга бўлиши; - насослар серияли ишлаб чиқилаётган бўлиши керак; - барча насослар бир хил бўлиши керак (эксплуатация қилишда қулайлиги учун). Насос тури 1-иловада келтирилган жамланган графиклардан аниқланади (9-расмда намуна берилган). 9-расм. Насосларни жамланган графиги Жамланган графикда (1-иловалар) насос сарфи Qн ва манометрик напори Нм лар қўйилади. Иккала қийматларни кесишган нуқтаси насос маркасини беради (масалан, марка – ОПВ2-110 ва айланишлар сони n = ….. ай/дақ). Насос маркасига асосан каталогдан насосни характеристикаси (ишчи, 10-расм ёки универсал, 11-расм), ўлчамлари билан насос схемаси, кириш D ва босимли D1 патрубоклари диаметри ва насос оғирлиги олинади (3-иловалар). 10-расм. Горизонтал марказдан қочма насосни ишчи характеристикаси. Характеристикаларда насосни сарф на напор қийматлари қўйилиб, ишчи нуқта “А” топилади. Ушбу нуқта учун тегишли эгрилардан насоснинг қуйидаги параметрлари аниқланади: насос ФИКи (h), кавитацион захира (∆h), ишчи ғилдирак диаметри (Dи.ғ) ёки ўқий насосни ишчи ғилдирак куракларини бурилиш бурчаги (f). Универсал характеристика (11-расм) марказдан қочма вертикал ёки ўқий насослар учун берилади. “Н” эгрилари қуйидагиларга боғлиқ равишда келтирилган: - ишчи ғилдирак диаметри (Dи.ғ), марказдан қочма вертикал насосларда; - ўқий насосни ишчи ғилдирак куракларини бурилиш бурчаги (f). 7-жадвалга насосни асосий параметрлари ёзилади, бу ерда насосни қуввати қуйидагича аниқланади: Nн = 9,81·Qн·Нм /hн, кВт 11-расм. Насосни универсал характеристикаси. 7-жадвал
Download 86.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling