лаборатория иши
Matlab тизими ва унинг объектлари билан танишув ва бевосита хисоблаш мухитида амаллар бажариш.
Ишдан мақсад: - талабаларнинг Matlab пакетида ишлаш билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш.
Назарий қисм
Matlab тизимини ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги тўртта панелдан иборат ойналар пайдо булади:
Command Window (командалар ойнаси) – энг кўп ишлатиладиган ойна бўлиб, унда фойдаланувчининг командалари бевосита бажарилади ва натижалар келтирилади.
Command History (командалар тарихи) – фойдаланувчининг барча командалари сақланади.
Workspace (ишчи фазо) – фойдаланувчи томонидан командалар ойнасига киритилган барча ўзгарувчиларни акс эттиради.
Сurrnt Directory (жорий каталог) – проводник дастурига ўхшаш функцияни бажаради.
Командалар ойнаси ишлагандан сўнг фойдаланувчи клавиатурадан командаларни киритади ва Enter тугмасини босади. Натижада экранда командалар натижалари ёки хатолар хақидаги маълумотлар акс эттирилади.
Команда – Matlab тизимининг стандарт жойдаги оъекти бўлиб, қуйидагича форматга эга:
<команда> <мазмуни>,
Бу ерда:
<команда> - команданинг стандарт номи;
<мазмуни> - хар бир команда учун аниқлаштирилади ва келтирилмаслиги хам мумкин.
Matlab тизимининг командалари рўйхати Matlab/бош папкасида келтирилган.
Ўзлаштириш оператори – икки турга булиниди.
Ошкор ўзлаштириш оператори:
<ўзгарувчи номи> = < ифода>.
Ошкормас ўзгартириш оператори:
ans
Константалар – Matlab тилининг хисоблаш жараёнида ўзгармас қийматга эга объекти бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:
1.Сонли константалар:
бутун;
хакикий;
комплекс:
2.Мантиқий константалар ( True (рост) ёки False(ёлғон))
Символ(белги) кўринишдаги константалар (апостроф ичига олинган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги).
Ўзгарувчилар – Matlabнинг хисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирувчи объектлардир.
Ўзгарувчилар оддий ўзгарувчилар ва массивларга бўлинади.
Функциялар – ички ва ташки функцияларга ажралади.
Ички функция – Matlab тилининг стандарт номи объекти бўлиб, ёпиқ қавслар ичидаги параметрлар асосида амаллар бажарилади.
Функцияга мурожаат унинг номи оркали қуйидагича амалга оширилади:
[y1,y2…..]=<функция номи> (х1,х2……).
Бу ерда:
<функция номи> - функциянинг стандарт номи.
х1,х2….. – кирувчи параметрлар рўйхати.
y1,y2….. – чикувчи параметрлар рўйхати.
Асосий математик функциялар рўйхати билан help elfun командаси ёрдамида танишиш мумкин.
Ифодалар – Matlab тилининг объекти бўлиб, операциялар орқали ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функцияларнинг маънога эга бўлган тўпламидир. Ифодалар арифметик, мантиқий ва символли каби турларга бўлинади.
Операциялар – матрицаларни кўшиш, айириш, кўпайтириш, даражага кўтариш, ўнг ва чап бўлиш ва х.к.лар бўлиб, улар хақидаги маълумотларни help ops командаси оркали олиш мумкин.
12.
1.2
a)
b)
A = 8/9*pi;
B = pi/10;
C = (sin(A)+tan(B))/(power((A-3*B).^2,1/5));
disp(C);
Do'stlaringiz bilan baham: |