Лаборатория иши. Уч фазали икки чулғамли трансформаторлар уланиш гуруҳларини аниқлаш
ҚИСҚА ТУТАШТИРИЛГАН РОТОРЛИ АСИНХРОН МОТОРНИНГ ЮКСИЗ ИШЛАШ ВА ҚИСҚА ТУТАШУВ ТАВСИФЛАРИНИ ТЕКШИРИШ
Download 307.43 Kb.
|
2 labaratoriya
ҚИСҚА ТУТАШТИРИЛГАН РОТОРЛИ АСИНХРОН МОТОРНИНГ ЮКСИЗ ИШЛАШ ВА ҚИСҚА ТУТАШУВ ТАВСИФЛАРИНИ ТЕКШИРИШИШНИ БАЖАРИШДАН МАҚСАД 1.1.1 Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторнинг тузилишини ва ишлаш принсипини ўрганиш 1.1.2 Моторнинг юксиз ишлаш ва қисқа туташув тавсифларини тажрибада текшириш ва уларни график тарзда тасвирлаш. 1.2 ИШНИНГ ДАСТУРИ 1.2.1. Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторни статор чулғамларини юлдуз схемасидан учбурчак схемасига ўтказиш орқали ишга тушириш. 1.2.2 Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторнинг юксиз ишлаш тавсифи I0, P0,cos0=(U0)ни ифодаловчи боғлиқни f1=fn= const va P2=0 бўлганда олиш. 1.2.3 Қисқа туташув тавсифи Iq, Pq, cosq=f (Uq) ни ифодаловчи боғлиқликни f1=fn= const вa n=0 бўлганда олиш. Ишни бажариш тартиби ва хисобот тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар 1.3.1 Мотор паспортидаги унинг нормал иш ҳолатини кўрсатувчи номинал катталиклар ҳисобот дафтарчасига кўчирилиб ёзилади. 1.3.2 Қисқа туташтирилган роторли асинхрон мотори юргизилади. Маторнинг статор чулғамини юлдуз (Y) усулидан учбурчак (Δ)усулига улаб юргизилади (1 - расм). Асинхрон моторнинг статор чулғами кўпинча (Δ) усулида уланади. Чулғамлар Δ усулида уланганда юргизиш токи анча катта бўлади. Агар чулғамлар Y усулида уланса, айрим фаза чулғамларига бериладиган кучланиш марта камаяди, демак, фаза токлари ҳам марта камаяди. Моторни 1-расмдаги схема асосида юргизиш учун қайта улагич П Y ҳолатига ўтказилиб, мотор рубилник Р1 ёрдамида электр тармоғига уланади. Моторнинг айланиш тезлиги барқарорлашган қийматга етганда қайта улагич П ҳолатига чаққонлик билан ўтказилади. Бунда статор чулқамлари усулида уланиб қолади ва мотор нормал шароитда ишайди. Моторнинг юргизиш моменти тармоқ кучланиши квадратига тўғри мутаносиб(М U12) бўлгани учун, юргизиш вақтида айлантирувчи момент Мюр ҳам уч марта камаяди. Щу сабабли номинал юклама билан юргизиладиган моторларни бу усул билан юргизиб бўлмайди. Юргизиш вақтида Мюр нинг кичик бўлиши бу усулнинг камчилиги ҳисобланади. 1.3.3. Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторнинг юксиз ишлаш тавсифини олиш учун 1 – расм схемаси йиғилади. Статор чулғами индуктсион ростлагич (IR) орқали Р1 рубилник ёрдамида электр тармоғига уланади. IR ёрдамида статор чулғамига берилаётган кучланишнинг қиймати ўзгартириб турилади. Кучланиш, ток ва актив қувватларнинг қийматлари ўлчов асбоби К-50 ёки К-505 ёрдамида аниқланади. Моторни юргизиб бўлгандан сўнг статор чулғамига берилаётган кучланишнинг қиймати IR ёрдамида 1.2Un га етказилади ва биринчи ўлчаш амалга оширилади. Сўнгра кучланишнинг қиймати камайтирилиб 5-6 та нуқта олинади. Ўлчаш натижалари 1 – жадвалга ёзилади. 1-жадвал
Юксиз ишлаш токи I0 қуйидагича топилади: . Юксиз ишлаш кучланиши: . Юксиз ишлаш қуввати: . Юксиз ишлаш қувват коэффициенти: 1- расм. Moтoрни юргизиш вa тaжриба ўтказиш схемаси Юксиз ишлаш ҳолатидаги актив r0, индуктив X0 ва тўла қаршиликлар Z0 қуйидагича топилади: Бу формулалар ёрдамида топилган қийматлар 1.1 – жадвалнинг ўнг томонига ёзиб қўйилади ва улар ёрдамида моторнинг юксиз ишлаш тавсифи – I0, P0, cos0= f(U0) қурилади (2 - расм). 1.3.4. Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторнинг қисқа туташув тавсифини олиш учун ҳам 1- расмдаги схемадан фойдаланамиз. Лекин бу тажрибани ўтказиш жараёнида моторнинг ротори тормозловчи қурилма ёрдамида қўзғалмас ҳолатда ушлаб турилади. IR нинг ҳолати нол (0) ҳолатига ўрнатилиб, Р1 рубилник ёрдамида мотор тармоқга уланади ва тезда IR ёрдамида кучланиш қиймати оширилиб борилиб, токнинг1.2Iн қиймати қўйилади ва биринчи ўлчаш амалга оширилади. Сўнгра IR ёрдамида кучланиш пасайтириб борилади ва I,P,U нинг 5-6 нуқтаси ўлчаб олинади ва 2 – жадвалнинг чап томонига ёзиб қўйилади. Қисқа туташув токи Iqt., кучланиши Uqt., қуввати Pqt. ва қувват коэффициенти cos0 қуйидагича топилади: . . 2-жадвал
. қ исқа туташув ҳолатидаги актив, индуктив ва тўла қаршиликлар қуйидагича топилади: Бу формулалар ёрдамида топилган қийматлар 2 – жадвалнинг ўнг томонига ёзиб қўйилади ва улар ёрдамида моторнинг қисқа туташув тавсифи– Iqt, Pqt, cosqt= f(Uqt) қурилади (3 - расм). ЎЗ – ЎЗИНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБОТ ТОПШИРИШ УЧУН СИНОВ САВОЛЛАРИ Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторнинг тузилиши ва ишлаш принтсипини тушинтириб беринг. Қисқа туташтирилган роторли асинхрон моторларнинг қандай юргизиш усулларини биласиз. Моторнинг юксиз ишлаш тавсифлари тажрибада қандай олинади ва уларнинг ўзгариш характерини тушинтириб беринг. Моторнинг қисқа туташув тавсифлари тажрибада қандай олинади ва уларнинг ўзгариш характерини тушинтириб беринг. Download 307.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling