3-ИШ. МИНЕРАЛ ПАХТАНИНГ ИССИҚЛИК ЎТКАЗУВЧАНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИНИ АНИҚЛАШ
Умумий тушунча. Минералпахтанинг иссиқлик ўтказувчанлиги ИТС-1 асбобида аниқланади. Бунинг учун ўлчамлари 150х150 мм ва қалинлиги 10-25 мм бўлган намуналар тайёрлаш керак. Намуналарнинг иссиқлик ўтказувчанлиги кам хатолик билан аниқлаш учун уларнинг қалинлиги 10-15 мм бўлиши керак. Иссиқлик ўтказувчанлиги юқори бўлган намуналар қалинлиги 20-25 мм бўлиши керак.
Асбоб-ускуналар. ИТС-1 иссиқликни аниқлаш асбоби, чизғич, намуна.
Ишлаш тартиби. Материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлигини аниқлашни учун тайёрланган намуна ИТС-1 асбобидаги совутгич ва иситгич орасига қўйилади ва керакли даражада маҳкамланади. «ỏ» тугмаси босилади, қурилма экранида намунанинг қалинлиги ва тахминий иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти қийматлари киритилади ва ўлчаш бошланади.
№
|
Намуна қалинлиги, см
|
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, λ, Вт/(м·°С)
|
а
|
б
|
ҳ
|
1
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |