Лаборатория жумысы №12. Асинхрон есаплағышларды


Download 412.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana20.12.2022
Hajmi412.03 Kb.
#1034804
1   2   3   4   5
Bog'liq
Laboratoriya jumısı № 12 - CQJK páni kk (2022-2023)

Асинхрон есаплағышлар. Лойиҳалаш учун асинхрон ѐки тўғри 
ўтишли иккилик ҳисоблагичлар қулай ҳисобланади. Модуль 2, 4, 8 ва ҳ. 
бўйича ҳисоблагичларни ясаш учун мўлжалланган аппаратура кетма-кетли 
уланган Т-триггерлардан (ѐки унга тенг тарзли, киришлари доимо мантиқий 
«1» билан уланган JK-триггерлардан) ташкил топган (12.1-расм). Бунда барча 


триггерлар учун тактли сигнал сифатида олдинги триггерни чиқиш сигнали 
ишлатилади (биринчидан ташқари). 12.2-расмда модуль 8 бўйича ҳисоблагич 
ишлашини тавсифловчи вақт диаграммалари кўрсатилган. Триггерлар 
ҳолатини барча ўзгаришлари триггер киришларига бериладиган тактли 
импульсларни манфий фронтларини шакллантириш вақтида амалга 
оширилади. Вақт диаграммасини таҳлили шуни кўрсатадики, 1-чи триггер ўз 
ҳолатини С сигнали тактли импульсларини манфий фронтлари пайдо бўлган 
вақтда барча вақт (ҳар доим) ўзгартиради. 1-чи триггер чиқиши 2-чи триггер 
учун тактли импульслар генератори сифатида ишлатилади, яъни 2-чи триггер 
1-чи триггер чиқишидан келиб тушаѐтган импульсларни манфий фронтлари 
пайдо бўлганда ўз ҳолатини ўзгартиради. Шу тариқа 2-чи триггер тактли 
импульслар генератори сифатида 3-чи триггер учун ишлатилади. 
12.1-расм. JK-триггерлар асосидаги асинхрон жамловчи иккилик ҳисоблагич 
схемаси. 
12.2-расм. Асинхрон жамловчи иккилик ҳисоблагични вақт диаграммалари. 
Q1, Q2 ва Q3 киришларни вақт диаграммаларида иккилик рақамлар 
мавжуд, яъни улар ҳисоблагични жорий ҳолатини ифодалайди. 


Вақт диаграммасига асосан ҳисоблагич чиқишида кетма-кетли тарзда 
0дан 7гача рақамлар пайдо бўлишини аниқлаш мумкин. Бу рақамлар ҳолатар 
жадвалида иккилик кўринишда ѐзилган (12.1-жадвал). Ҳисоблагич киришига 
навбатдаги импульс келиб тушганда, унинг триггерлари қиймати 1га ошади. 
Шу сабабли бундай ҳисоблагичлар жамловчи иккилик ҳисоблагичлар 
деб номланади. Агар ахборотни инверсли чиқшлардан олсак, у ҳолда 
айирувчи ҳисоблагич ҳосил бўлади. 
12.1-жадвал. 3-разрядли жамловчи ҳтсоблагични ҳолатлар жадвали. 

Download 412.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling