Тензорезисторли ўзгарткичларнинг ўлчаш схемалари. - Тензорезисторли ўзгарткичларнинг ўлчаш схемалари.
- Тензорезисторнинг кўприк схемаси (2 – расм) га улаш унинг ҳарорат хатолигини амалда тўлиқ бартараф этиш имконини беради. Бу хатолик худди шу материалдан тайёрланган ва схеманинг қўшни елкаларидан бирига уланадиган қўшимча (деформация таъсир эттирилмайди) тензорезисторни улаш йўли билан компенсацияланади.
- Баъзан схемага иккита ишчи тензорезисторни киритиш мумкин ва бу ўлчаш ишини қулайлаштиради: улардан бири чўзилиш деформациясини, иккинчиси эса худди шу вақт қиймат жиҳатдан тенг сиқиш деформациясини ўлчайди. Бунга иккала томонига ҳам тензорезистор ёпиштирилган юпқа пластинкани мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ҳолда кўприк схеманинг қўшни елкаларига уланган тензорезисторлар R1 и R2 автоматик тарзда ҳарорат компенацияланишини амалга оширади ва қурилманинг йиғинди сезгирлиги эса икки карра ошади (2 – расм).
2-расм. Тензорезисторнинг кўприк схемаси - 2-расм. Тензорезисторнинг кўприк схемаси
Детал деформацияси бошланғич қаршилик R0 ни ΔR қийматга ўзгаришига ва ўлчаш диагоналида I токни юзага келишига олиб келади ва I=f (ΔR) боғлиқлик тавсифига эга. Кўприк схемасининг сезгирлиги Sк ΔR га боғлиқ ва кўприк мувозанатлашишига яқин ҳол ( ΔR→0) да максимум қийматга эга бўлади. Тензорезитордаги ΔR ўзгариш кичик қийматли бўлгани учун 2 – расмда тасвирланган схеманинг сезгирлигини доимий ва мувозанатлашиш холатига яқин деб олиш мумкин. Кўприк схемани ўрганиш уни мувозанатлашиш ҳолатига яқин холатида сезгирлигини аниқлаш учун натижавий амалий формулани беради: - Детал деформацияси бошланғич қаршилик R0 ни ΔR қийматга ўзгаришига ва ўлчаш диагоналида I токни юзага келишига олиб келади ва I=f (ΔR) боғлиқлик тавсифига эга. Кўприк схемасининг сезгирлиги Sк ΔR га боғлиқ ва кўприк мувозанатлашишига яқин ҳол ( ΔR→0) да максимум қийматга эга бўлади. Тензорезитордаги ΔR ўзгариш кичик қийматли бўлгани учун 2 – расмда тасвирланган схеманинг сезгирлигини доимий ва мувозанатлашиш холатига яқин деб олиш мумкин. Кўприк схемани ўрганиш уни мувозанатлашиш ҳолатига яқин холатида сезгирлигини аниқлаш учун натижавий амалий формулани беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |