Лаборатория машғулотининг мақсади


Download 223.57 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2023
Hajmi223.57 Kb.
#1144422
  1   2   3
Bog'liq
7 лаб маш 2021


7- Лаборатория машғулоти. “Тензорезисторларнинг қаршиликларини аниқлаш”

Лаборатория машғулотининг мақсади:

  • Лаборатория машғулотининг мақсади:
  • Тензорезисторлар, уларнинг ишлаш принципи, улардан фойдаланиш тартибларини ўрганиш.
  • Иш принципи ўтказгичли ва ярим ўтказгичли материаллларнинг солиштирма қаршилигининг ҳамда геометрик ўлчамлари (L,S) ўзгаришига асослангандир. Деформацияни ўлчайдиган тензодатчиклар конструктив жиҳатдан ўлчанувчи обьектга ёпиштириб қўйиладиган бўлади. Тензодатчикнинг ингичка симдан тайёрланган ниҳоятда сезгир элементлари (1) “илон изи” бўйлаб юпқа асос 2 га елимланган. Сим учун материал сифатида одатда констант танланади. Агар симга қандайдир механик куч таъсир қилса, у чўзилади ва электрик қаршилиги ўзгаради, қаршиликни ўзгариши тензосезгирлик билан ҳисобланади:
  • бу ерда ΔR,ΔL – қаршилик ва узунликнинг орттирмаси; σ - материалдаги механик кучланганлик; E- эластиклик модули.
  • Асос сифатида юпқа қоғоз, лак ёки клей плёнкаси ишлатилиши мумкин. Жуда юқори ҳароратларда – цемент қавати бўлиши мумкин.

1 – расм. Симли тензосезгир ўзгарткич.

  • 1 – расм. Симли тензосезгир ўзгарткич.

Тензорезистор калта, лекин жуда ингичка сим (диаметри тахминан 0,025 см) дан иборат, у синалаётган намунага шундай ёпиштириб қўйиладики, натижада сим ҳам, намуна ҳам бир хил деформацияланади (1 – расм). Тензорезисторнинг ишлаш принципи симнинг актив қаршилиги у чўзилганида ёки силжиганида ўзгаришига асосланган. Қаршиликнинг ўзгариши силжишга (деформацияга), яъни ўз навбатида синалаётган материалнинг силжиши ёки деформациясига пропорционал. Тузилиш жиҳатидан тензорезистор икки юпқа қоғоз орасига елимланган бир неча қатор симдан ясалади (1 – расм).

  • Тензорезистор калта, лекин жуда ингичка сим (диаметри тахминан 0,025 см) дан иборат, у синалаётган намунага шундай ёпиштириб қўйиладики, натижада сим ҳам, намуна ҳам бир хил деформацияланади (1 – расм). Тензорезисторнинг ишлаш принципи симнинг актив қаршилиги у чўзилганида ёки силжиганида ўзгаришига асосланган. Қаршиликнинг ўзгариши силжишга (деформацияга), яъни ўз навбатида синалаётган материалнинг силжиши ёки деформациясига пропорционал. Тузилиш жиҳатидан тензорезистор икки юпқа қоғоз орасига елимланган бир неча қатор симдан ясалади (1 – расм).
  • Тензорезисторлар қуйидагича афзалликларга эга: вазни ва ўлчамлари кичик, инерцияга эга эмас (шунинг учун тез ўзгарувчи силжиш ёки деформацияларни ўлчаш мумкин), тузилиши жуда соддалиги ва нархининг нисбатан арзонлиги. Бу жиҳатлари уни техниканинг турли соҳаларида кичик силжиш ва деформацияларни ўлчашда кенг қўлланилишига олиб келди.
  • Тензорезисторларнинг камчилик томонлари шуки, қаршиликни нисбий ўзгариши ΔR/R тахминан 1%, шунинг учун сезгирлиги юқори ўлчаш воситасини талаб қилади ва ҳароратга боғлиқлик хатолик қиймати ҳам жуда юқори.

Download 223.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling