Ландшафт меъморчилиги
Download 20.3 Kb.
|
Документ Microsoft Office Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ландшафт дизайни
- “ландшафт режалаштириш”
Landshaft rejalashtirishning maqsadlari, vazifalari va asosiy yondashuvlari Ландшафт меъморчилиги тушунчаси дастлаб бундан 100-150 йиллар олдин, биринчи хусусий ва истироҳат боғларининг пайдо бўлиши муносабати билан АҚШда пайдо бўлди. Кейинчалик Европада оммалашди. Аслида соҳага тааллуқли ишлар бир неча асрлар олдин бошланган. Қадимги Бобил осма боғлари, Миср боғлари, Эрон боғлари, юртимиздаги Темурийлар даври боғлари, Ҳиндистондаги Бобурийлар боғлари бунга яққол мисол бўла олади [8]. Ҳозирги кун таърифи билан айтганда ландшафт меъморчилиги – атроф-муҳитни табиий ва сунъий меъморчилик қурилмалари ва элементлари ёрдамида бадиий шакллантириш санъати; меъморий фаолиятнинг алоҳида тури. Ландшафт дизайни – турли хил ландшафт (манзара) объектларини яратиш учун тузилган лойиҳа; ландшафт объектларининг сунъий элементларини бадиий эстетик ва экологик қонуниятлар асосида муайян функцияларга мослаб яратишга қаратилган ижодий фаолият тури [6]. Демак, юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, ландшафт меъморчилиги (архитектураси) ва ландшафт дизайни тушунчаси меъморчилик соҳасига тааллуқли. Фанда янги йўналишларнинг, термин ҳамда атамаларнинг пайдо бўлиши, ривожланишида ва бошқа тилга кўчишида ўзига хос муоммоли жиҳатлар бўлади. Биз буни “ландшафт режалаштириш” терминидан фойдаланишда ҳам кўришимиз мумкин. Одатда, янги фан, йўналиш номлари, атама ва терминларнинг бирон тилга кириб келишида айнан туғилган “макони”даги маъносини берадиган сўзларни топа олмасакда, бироқ шунга яқин жумлаларни қўллашимиз ёки айнан ўша терминдан фойдаланиш мумкин. Ландшафт режалаштириш термини ғарб адабиётларида, жумладан, инглиз тилида “landscape planning”, немис тилида “landschaftsplanung”, рус тилида “ландшафтное планирование” тарзида учрайди. Бу терминни ўзбек тилида “қулоққа таниш” бўлмасада “ландшафт режалаштириш” деб қўллайдиган бўлсак, тўғрироқ бўлади. Биринчидан, ўзга тиллардан тўғридан-тўғри таржимаси ҳам шу маънони беради. Иккинчидан, бошқа тушунчаларни, масалан ландшафт планировкаси, ландшафтли режалаштириш кабиларни қўлласак жузъий хатоликлар юзага келмоқда. Download 20.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling