Ландшафт меъморчилиги


Download 20.3 Kb.
bet4/4
Sana20.01.2023
Hajmi20.3 Kb.
#1103683
1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (2)

Ландшафт режалаштириш деганда “биринчидан, муайян ландшафтларда жамиятнинг фаолиятини ҳудудий ташкил этишда табиатдан фойдаланишнинг барқарорлигини ва ушбу ландшафтларнинг ҳаётни (тирикликни) ушлаб турувчи тизим сифатидаги асосий функцияларини сақлашни таъминлайдиган фаолиятини барпо этиш учун фойдаланиладиган методик воситалар комплекси, иккинчидан, бу – лойиҳалаштириш ҳудудидаги барча табиат муҳофазаси ва хўжалик фаолияти субъектларини жалб қиладиган ва бажарилиши табиатдан фойдаланувчиларнинг манфаатларини, табиатдан фойдаланиш муаммолари ва низоларнинг ечимини ҳамда келишилган ҳаракатлар ва тадбирлар режасини ишлаб чиқишни таъминлайдиган коммуникатив жараён” [1]. Бу таъриф, биринчидан, жуда узун, иккинчидан, табиий ландшафт яна хўжалик фаолиятига қарши қўйилмоқда (у жамиятнинг ҳудудий фаолияти учун жой сифатида қаралмоқда), учинчидан, етакчи принцип – сақлаш бўлиб қолмоқда.
Ландшафт режалаштириш тушунчасининг таърифи “ландшафт” терминини қандай тушунишга боғлиқ. Тизимли-синергетик ёндашув ландшафтни инсоннинг хўжалик фаолияти маҳсули ҳам компонент сифатида таркибига кирадиган мураккаб яхлит тизим сифатида қарашга йўналтиради, яъни ландшафт табиий-антропоген (табиат-хўжалик) геотизим сифатида кўрилади [4]. Бу ландшафт лойиҳалаштириш жараёнида табиий ландшафтни антропогендан “ажратмаслик” ва хўжалик фаолиятини ландшафт асосида ташкил қилишни нафақат соф табиий ёки уларга ўхшаш яратилган (экологик тўр, экологик инфратузилма ва ҳ.к.) ландшафтларни тузиш сифатида қабул қилиш, балки хўжалик кичик тизимининг табиат кичик тизими билан мослиги даражасини баҳолаш негизида бунёд этилаётган хўжалик (иқтисодий, ижтимоий) кичик тизимини табиий тизим хусусиятлари билан мослик даражасини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради. Бизнингча, ландшафт режалаштириш ландшафтшуносликдаги илмий йўналиш ва ҳудудни барқарор ривожлантириш мақсадида ландшафт асосида ташкил этишни таъминловчи илмий-амалий фаолият шакли сифатида таърифлаш мумкин.
Ландшафт режалаштиришнинг табиатдан фойдаланишдаги қабул қилинган назарий асосларга боғлиқ ҳолда ривожланиши табиатдан фойдаланишнинг мослашувчан концепцияси орқали амалга оширилади. Табиатдан фойдаланишнинг мослашувчан концепциясининг географик моҳияти ҳудудни шундай ташкил этишда ўз аксини топадики, бунда мазкур ҳудуд хўжалик кичик тизими табиат кичик тизими билан табиий ландшафт компонентларининг мослиги принципи бўйича ўзаро мослаштирилган яхлит барқарор тизим сифатида фаолият кўрсатсин. Ландшафт режалаштиришда мослашув механизмини баҳолаш мақсадга мувофиқ. Мослашув механизмини баҳолаш, умуман, уч таркибий қисмга асосланади: ландшафт режалаштириш объектларининг ҳуқуқий чегаралар доирасига мослиги, ландшафт режалаштириш объектларининг атроф муҳит билан мувофиқлиги ҳамда ҳудуднинг барқарор ривожланиши шартларидан бири сифатида ушбу атроф муҳит хусусиятларининг таҳлили. Геоэкологик мослашувни баҳолашнинг маълум макон ва замонда хўжалик тизимининг табиат тизими билан мослигининг реал даражасини миқдорий ёки сифатий ифодаловчи кўрсаткичлардан мослик даражаси сифатида фойдаланиб амалга ошириш мумкин. Ландшафт режалаштиришнинг бош мақсади – хўжалик тизими табиий ландшафтларга мослашган маданий табиий-антропоген геотизим (табиат-хўжалик тизими)ларни барпо этиш [10].
Ландшафт режалаштиришнинг асосий механизми ҳудудни ландшафт асосида ташкил этиш йўллари деб ҳисоблаш мумкин. Яъни бир ландшафт доирасида хўжалик тизимининг табиат тизими билан ўзаро таъсири бутун жараёнининг ифодаси бўлиб ҳисобланади. Ҳудудни ландшафт асосида ташкил этиш деганда табиий ландшафтларнинг яхшиланган структурасини, шу жумладан, ўз-ўзини ташкил этиш жараёнларини ҳамда табиий ландшафтларга ўхшаш бунёд этилган геотизимларни, шунингдек, табиатдан фойдаланишнинг қатъий белгиланган турлари орқали ландшафт-экологик чекланган зоналар ҳамда белгиланган фаолият турига мослигини баҳолаш тизимига асосан ҳудудни ташкил этиш тушунилади.
Ҳудудни ландшафт асосида ташкил этиш табиатдан фойдаланиш соҳа ва турларини ишлаб чиқишда, мазкур фойдаланиш тури таъсирига ландшафтнинг барқарорлигини, ўзгартириш даражасини, шароит ҳосил қилувчи ресурслар ва экологик тармоқни (табиатни муҳофаза қилиш ҳудудлари билан бирга) баҳолашда, ландшафтнинг функцияларини аниқлашда, табиат ва хўжалик тизимларининг мослашганлик даражасини таҳлил қилишда, табиатдан фойдаланишнинг (ердан фойдаланишнинг барча шаклларида) мослашувчан усулларини қўллашда ҳар бир ландшафтнинг хусусиятларини ҳисобга олишни англатади. Табиат компонентларининг хусусиятлари, ландшафтнинг хусусиятлари унинг маконга оид ҳар хил моделлари – морфологик, динамик, генетик, биоцентрик-тармоқли, ҳавзали ва бошқаларни ҳисобга олиш орқали ўрганилади [1].
Ландшафт режалаштиришда ҳудудни ландшафт асосида ташкил этишнинг учта таркибий қисмини ажратиш мумкин:
Download 20.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling