Ландшафтли ер тузиш


Суғориш эрозиясининг вужудга келиш сабаблари ва уларга қарши курашиш тадбирлари


Download 1.86 Mb.
bet18/36
Sana02.12.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1780467
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ

3.7.Суғориш эрозиясининг вужудга келиш сабаблари ва уларга қарши курашиш тадбирлари
Бундай эрозияни ривожланиш характери, ер майдонларида тарқалиши ва таъсир этиши, уни вужудга келиш сабаблари билан тушунтирилади. Бундай эрозия ривожланишини асосий сабабларидан бири ҳудунинг табиий шароитлари (жойнинг рельефи, шамоллар, ўсимликларнинг мавжудлиги ва ҳ.к.) билан аниқланади. Амалий жиҳатдан улар турли жойларда эрозиянинг ривожланишига (суғориш эрозиясидан ташқари, негаки у фақатгина суғоришда вужудга келади) потенциал имконият яратади.
Суғориш эрозияси суғориш сувини нишаблик бўйлаб оқишидаги оғирлик кучи таъсирида юзага келади. Нишаблиги унча катта бўлмаган жойларда сувнинг тезлиги билан белгиланувчи кучнинг таъсири тупроқ қатламидаги ювилишдан кам бўлади. шу сабабли ҳам бундай ҳолларда унча катта бўлмаган эрозия жараёни юз беради. Оқим кучининг ортиши ва оқиш тезлигининг кўтарилиши билан уларнинг заррачаларга таъсир кучи ўсади., ҳамда унинг тезлигини тупроқ қатламини ювилишига қаршилигидан катта бўлганда тезлашган эрозия жараёни бошланади.
Суғориш эрозиясининг интенсивлиги катта миқдорлардаги ўзаро боғлиқ омилларга, жумладан тупроқлар хусусиятларига, иқлим шароитларига, жойнинг рельефига, ўсимликлар қопламасига, тупроқнинг фаунасига ва бошқаларга боғлиқдир. Суғориш эрозиясининг ривожланиш интенсивлигига сув оқимининг таъсир кўрсатишигача бўлган намлик, сув ўтказувчанлик, намлик ҳажми, сувга барқарорлик, механик таркиби ва турли катионлар билан тўйинганлиги каби тупроқнинг хусусиятларига таъсир кўрсатади.
Суғориш эрозиясининг интенсивлигига иқлим омилларидан қуйидагилар таъсир кўрсатади: атмосферадаги ёғингарчилик миқдори, намлик, буғланиш ва бошқалар. Эрозиянинг интенсивлигига шунингдек, жойнинг рельефи, қиялик ёнбағирлар узунлиги ва экспозицияси, сув тўпланадиган бассейннинг ўлчамлари, микрорельефга боғлиқ бўлади.
Суғориш эрозиясини ривожланиш интенсивлигини келтириб чиқараиган омилларни иккита гуруҳга бирлаштириш мумкин: суғориш сувини оқимини яратувчи ёки уни ўзгартиришга имкон берувчи омиллар; заррачаларни ажралишага қаршиликни аниқловчи омиллар. Иккала гуруҳ ҳам ўзаро боғлиқ бўладилар. Суғориш эрозиясини келтириб чиқарувчи алоҳида омиллар ролини ўрганиш ундан огоҳ қилиш ёки чегаралаш йўллари ва тадбирларини белгилашга имкон беради. Биринчи гуруҳдаги асосий омил бўлиб жойнинг релбефи хизмат қилади.
Эрозия жараёнларини ривожланишига ердан фойдаланиш характери катта таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланиладиган ҳайдалма ерларда, барча шароитларнинг бир хиллигида, суғориш эрозияси бошқа турларига нисбатан анчагина интенсив равишда намаён бўлиши аниқланган ва аксинча, кўп йиллик дарахтзорлар ер майдонларида, томорқа ерларида интенсивлиги анчагина паст даражада намоён бўлади. бу суғориш меъёрларидаги фарқлар ва суғориш усуллари билан, шунингдек деҳқончилик экинларини етиштириш учун фойдаланиладиган ер участкаларининг ўлчамлари билан тушунтирилади.
Суғоришэрозиясини ривожланишини аниқлайдиган ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигига таъсир кўрсатадиган муҳим омиллар ичида суғориш суви билан таъминланиш ва суғориш сони муҳим аҳамият касб этади. Суғориш сонини қисқартириш ва суғориш меъёрларини камайтириш, яъни сув бмлан таъминланишни режадан бир мунча камайтириш ҳолатида эрозияни ҳам камроқ бўлиши аниқланган.
Суғориш эрозиясини намоён бўлиш сабаблари суғориш усулини нотўғри танланиши ва суғориш технологиясини бузилишидир, яъни ортиқча миқдорда сув бериш, катта нишабликлар бўйлаб, эгатлар олиш, суғориш меъёрларини ҳаддан ташқариши кўпайтириш. Эгатлар қиялигини ошиши, уни узунлиги ва суғориш сувини сарфини ошиши натижасида суғориш эрозиясини ҳам интенсив тарзда ривожланиши қатор олимлар тадқиқотларида исботланган. Дала шароитларининг бир хиллиги ҳолатида (релъеф, тупроқлар ва бошқалар) анча катта ўлчамламлардаги суғориш эрозияси анча кучли тарқалган.
Эрозиянинг ривожланиши кўп жиҳатдан жойлардаги ўсимликлар тўшамига ҳам боғлиқ бўлади. ушбу ўсимликларнинг илдиз тизимлари тупроқ грунтларига чирмашгани ҳолда тупроқни маҳкамлайди, ювилишга қаршиликни оширади. Кўп йиллик ўтларни эрозияга қарши кучли роль ўйнашини ва аксинча, ҳайдалма ерларни, ҳайдалма экинларни эрозия жараёнларини кучайтиришини С.С.Соболев ва М.И.Заславскийлар ҳам ўзларининг тадқиқотларида қайд қилишган. Уларнинг маълумотлари бўйича маккажўхори экилган далаларда арпа ва сули экилган далаларга нисбатан эрозияни намоён бўлиши 1,7-1,9 марта кучи бўлган. Умуман олганда, турлича қишлоқ хўжалиги экинлари эрозиянинг намоён бўлишига турлича таъсир кўрсатади. Эрозия жараёнларини мураккаблиги сабабли биринчи яқинлашиш сифатида тупроқни йўқотиш коэффициентидан фойдаланиш мумкин (4-жадвал). Аммо улар ҳам амалиётда учрайдиган сон-саноқсиз шароитларни тўла ҳисобга олишга имкон бермайди.
8-жадвал
Турли қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроқларни йўқотилиш коэффициентлари




Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling