Ландшафтли ер тузиш


Download 1.86 Mb.
bet1/36
Sana02.12.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1780467
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
Бабажанов А.Р., Ҳақбердиев О.Э., Сулаймонова М.Х.


ЛАНДШАФТЛИ ЕР ТУЗИШ
(ўқув қўлланма)

Тошкент-2018


Бабажанов А.Р., Ҳақбердиев О.Э., Сулаймонова М.Х. Ландшафтли ер тузиш. Ўқув қўлланма. Т., ТИҚХММИ, 2018, бет

Ўқув қўлланмада ландшафтлар, уларни тарқалиши, мураккаб ландшафтлик шароитида тупроқ эрозияси, шунингдек тупроқ эрозиясини бартараф этиш ёки камайтиришга имкон берадиган ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўллари ёритилган.


Китоб 5410700- Ер тузиш ва ер кадастри таълим йўналишининг талабаларига мўлжалланган.

Тақризчилар: Жўраев Д.О.- “ТАҚИ “Геодезия ва кадастр” кафедраси доценти,


техника фанлари номзоди
Мусаев И.М.- ТИҚХММИ “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси мудири, доцент.

© Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти - ТИҚХММИ


Кириш
Ер – Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, давлат мулкидир. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига 44892,4 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонларнинг ярмига яқинини, яъни 45,3 фоизини асосий ер тоифаларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ташкил этади. Маълумки, қишлоқ хўжалиги инсонлар учун озиқ-овқат, саноат учун эса хом-ашё етиштиради. Шундай экан, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек ер мулкдорлари ва ижарачиларининг қишлоқ хўжалиги ерларидан интенсив фойдаланишга инвестиция киритиш, ерлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, умуман ерларнинг ресурс сифатидаги функциясини янада кучайтириш имкониятларини яратиш бугунги бозор муносабатларининг муҳим бўғинини ташкил этади.
Сўнги йилларда қишлоқ хўжалигининг ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик, уларни тармоқ ичида ва тармоқлараро тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг самарасизлиги, ерларни ноқишлоқ хўжалиги учун иқтисодий ва технологик асосланмасдан ўтказилиши ва энг ачинарлиси, ерлар унумдорлигининг пасайиб кетаётганлиги тез-тез кузатилмоқда. Бундай пасайиш қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш натижасида уларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашуви, тупроқлар таркибининг бузулиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томонда, ерларни шамол ва сув таъсирида емирилиши ёки шамол ва сув эрозиясига учраши натижасида рўй бермоқда.
Қайд қилиш зарурки, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оқилона ташкил этиш тизимида эрозияга қарши курашиш тадбирлари муҳим ўрин тутади. “Давергеодезкадастр” қўмитасининг маълумотларига қараганда мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларининг 90,0 фоизга яқини турли даражалардаги шамол ва сув эрозиясига хавфли ҳисобланади. Республикамизнинг фақат 21,3 млн гектар ер майдони шамол эрозиясига (дефляция) хавфлилик, 1,6 млн гектари сув эрозиясига хавфлилик мавжуд. Ушбу ерларди тарқалган тупроқларни эрозияланишидан мухофаза қилиш бўйича турли тадбирларни амалга ошириш, хусусан, шундай тадбирларни ўзида мужассамлаштирган ер тузиш схемалари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, асослаш ҳамда амалиётга жорий этиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фоалиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам ушбу муаммони ижобий ҳал қилишга қаратилган вазифалар тегишли давлат идораларига юклатилган. Шулардан келиб чиққан ҳолда, мамлакат иқтисодиётини инновацион ислоҳ қилиш ва модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, унинг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини барқарор тарзда ошириб бориш ва бунда майдонларни эрозияга қарши тадбирлар асосида ташкил этиш энг муҳим устивор масалалардан бири бўлади.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ландшафтлик хусусиятларини ўрганган ҳолда у ҳудудларда тарқалган тупроқларда рўй бераётган дефляция ва сув эрозиясига қарши кураш тадбирларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда ички ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича билимлар “Ландшафтли ер тузиш” фанида тўпланган. Ушбу фан 5410700 – “Ер тузиш ва ер кадастри” бакалавриат таълим йўналишининг 4 курсида ўтилади. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларининг ландшафтлик хусусиятлари ва бу билан боғлиқ бўлган эрозия жараёнлари, уларга қарши турли-туман тадбирлар асосида қишлоқ хўжалик ерларини ички ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек бундай лойиҳаларни амалга ошириш масалалари айнан ушбу фанда ўрганилади. Шу нуқтаи назардан, фанни юқори сифатли ўқув адабиёти билан таъминлаш мақсадида ушбу ўқув қўлланмаси тайёрланди.
Ўқув қўлланмаси муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланди. Унда доцент, и.ф.н. Бабажанов А.Р (кириш, 2-3 боблар), доцент, б.ф.н. Ҳақбердиев О (1 боб), катта ўқитувчи Сулейманова М.Х (4 боб) лар қатнашдилар. Ўқув қўлланмаси учун материаллар тўплаш, уларни қайта ишлаш ва уни техник расмийлаштиришда магистрлар Абдурахимова М. ва Патиддинов Ф лар иштироқ этишди.
Ўқув қўлланмаси тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларинигизни қуйидаги манзилга юборасиз: 100000, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Ердан фойдаланиш” кафедраси



Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling