Lazerlar fizikasi pán retinde qaysi pánleri tiykarında dúzildi


Termodinamik teń salmaqlılıq emes xalotda……


Download 1.6 Mb.
bet3/6
Sana03.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1076437
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
nargiza lf

Termodinamik teń salmaqlılıq emes xalotda…….

қаноатлантирувчи муҳитни, инверс бандлик ҳосил қилинган муҳит дейилади.Муҳитнинг кучайтириш коэффициенти қандай факторларга боғлиқлигини аниқлайлик. Бунинг учун ξ 1 ва ξ 2 сатҳлардаги ғалаён-лантирилган зарраларнинг стационар баланс тенгламаларини кўрай-лик. Умумий ҳолда квант тизим бу кўрсатилган икки сатҳлардан ибо-рат бўлмай, бошқа сатҳлар ҳам бўлади ва мажбурий ўтишлардан ташқари зарраларни турли туман ғалаёнлантирувчи, сўндирувчи жараёнлар (релаксацияли ўтишлар, спонтан нурланишлар) ҳам бўлади.
Tórt júzesili sistemada invers bántlik neshinshi júzesiler arasında payda etinadi?
инверс бандлик ҳосил қилишнинг аниқ усулларини кўриб чиқайлик. Шуни қайд қилиш керакки, икки сатҳли тизимда, турғун инверс бандлик ҳосил қилиш мумкин эмас. Ҳақиқатдан ҳам юқори сатҳга резонанс нурланиш ёрдамида зарралар чиқарилаётган бўлса бўлади ва нурланиш жараёнларининг эҳтимолликлари ўзаро тенглашади ҳамда инверс бандлик олиш мумкин бўлмай қолади. Шундай ҳол юқори энергетик сатҳга зарраларни ўзаро тўқнашув жараёнида чиқарилишида рўй бериши мумкин (мисол учун электронлар ёки атомлар билан). Бу ҳолда юқори сатҳда зарралар сони ортган сари, зарраларнинг бошқа зарралар билан тўқнашув натижасида пастки сатҳга тушиб кетиш эҳтимоллиги ҳам ортади ва Болцман тенгламаси асосида белгиланган миқдор-дан ортмайди. Бу зарраларнинг ҳарорати ҳар доим мусбат бўлгани учун N2< N1 шарт бажарилади ва инверс бандлик ҳосил бўлмайди. Инверс бандлик ушбу ҳолда ҳосил бўлиши учун юқори сатҳга зарраларнинг чиқарилиши ва тушиб кетиши жараёнлари турлича бўлиши керак. Инверс бандлик учун ушбу тизимда камида учта энергетик сатҳ бўлиши керак. Булардан бири асосий сатҳ бўлиши керак. Инверс бандликни ҳосил қилишнинг энг содда усули, яъни уч сатҳли тизим усули 6(а)-расмда келтирилган.
Шундай қилиб, уч сатҳли тизимда инверс бандлик олиш учун юқори лазер сатҳида барча зарраларнинг ярмидан кўпроғи жойлашган бўлиши шарт экан. Ушбу шарт ғалаёнлантириш тезлигига, шу билан бирга дамлаш қувватига ҳам катта талаблар қўяди.Бу камчиликлардан холи ва кўп тарқалган усуллардан бири бу тўрт сатҳли система бўлиб, унинг диаграммаси 6.б расмда келти-рилган. Бундай энергетик тизимда нурланишнинг кучайиши фаол зарраларнинг 3 сатҳдан 2 сатҳга мажбурий нурланиш бериб ўтишида рўй беради. 3-сатҳни зарралар билин тўлдирилиши 6.б. расмда кўрсатилгандек, зарраларнинг 4-сатҳдан 3-сатҳга нурланишсиз ўтиш-лари натижасида рўй беради. 2-сатҳнинг зарралардан тезкорлик билан бўшатилиши эса ундаги зарраларнинг нурланишсиз 1-сатҳга ўтиш орқали рўй беради.

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling