9.Масала.
Стандарт термоэлектрик термометрларнинг градуировка жадваллари эркин учлари 0 C температурада тузилган. Шунинг учун термометрнинг термо-ЭЮК га эркин учлари температураси 0 C га тенг бўлмаса, тузатма киритиш зарур. Эркин учларидаги температурага тузатмалар киритишни принципиал асослари қандай ва автоматик тузатма киритиш учун қурилма қандай сигнал ишлаб чиқариши керак?
10. Масала.
Пружинанинг мустаҳкамлиги ўзгармас бўлганда рамканинг ўрамлар сонини кўпайтирса, милливольметрнинг сезгирлиги ўзгарадими?
11. Масала.
Буғнинг температурасини ўлчаш учун К типидаги термоэлектрик термометр узайтирувчи сим орқали милливольтметрга уланган. Милливольтметр 20 ºC температурага эга бўлган блокли шит хонасига ўрнатилган. Милливольтметр қаршилиги 323 Ом, ишчи шароитдаги термометрнинг қаршилиги 0,35 Ом. Ташқи чизиқ қаршилиги 20 ºC температурада 5 Ом гача етказилади.
Умумий узунлиги 150 м (блокли шит ичида яна 3 м) узайтирувчи симнинг қаршилиги 3,47 Ом.
20 ºC дан 65 ºC гача сим температураси ўзгариши натижасида милливольтметр кўрсаткичининг нисбий ўзгаришини баҳоланг. Ўтказгич, электр қаршилигининг температура коэффициенти λ = 2,410-3 К-1
12. Масала.
Ички қаршилиги 200 Ом бўлгвн потенциометр ёрдамида қаршилиги 50 Ом бўлган термоэлектрик термометрнинг термо-ЭЮК ўлчанди.
Ток бўйича нол индикаторнинг сезгирлиги ўзгармас бўлганида, потенциометрнинг ички қаршилиги 20 кОм га тенг бўлса, ўлчаш аниқлиги аввалгидек бўладими?
13. Масала.
Термостатдаги температура 0–500 C шкалага эга бўлган ва рухсат этилган асосий хатолик чегараси ±4 C бўлган техник термометр билан ўлчанади. Термометр кўрсаткичи 346 C ни ташкил қилди. Техник термометр билан вақтда термостатга қиёсланганлиги хақидаги ҳужжатга эга бўлган лаборатория термометри жойлаштирилади. Лаборатория термометрининг кўрсаткичи 352 C ни кўрсатди. Ҳужжатга кўра тузатма – 1 C ни, шкала тузатмаси эса 0,5 C ни ташкил қилади. Техник термометр хақиқий қиймати рухсат этилган асосий хатолик чегарасидан чиқадими, йуқми аниқланг.
14. Масала.
Газли манометрик термометрнинг 100,45 дан 96,45 кПа гача барометрик босимини ўзгартириши ҳисобига кўрсаткичнинг мутлоқ ва нисбий ўзгаришини аниқланг. Асбоб шкаласи 0-100 C, бу ўз навбатида 0,67 дан 0,92 МПа гача босимни ўзгаришига тўғри келади. Асбоб 80 C температурани кўрсатди. Асбоб шкаласи текис тақсимланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |