15. Масала.
1968 йилдаги Халқаро амалий температура шкаласи (МПТШ-68) температурани қайси диапазонига ўрнатилган?
16. Масала.
Пентан билан тўлдирилган лаборатория шиша термометр шкаласи – 40 С кўрсатди. Термометр ўлчанаётган муҳитга – 100 С белгигача жойлаштирилган. Ўлчанаётган муҳитдан ташқаридаги температура 20 С. Шишадаги пентаннинг ҳажмий иссиқлик кенгайиш коэффициенти j=0,0012 К-1. Температуранинг хақиқий қийматини топинг.
\
17. Масала.
Симобли манометрик термометр кўрсаткичи ўзгаришини аниқланг, агар градуировкада термобаллон ва кўрсатувчи асбоб бир сатҳда жойлашган, реал шароитда эса, кўрсатувчи асбоб термобаллонга нисбатан 7.37 м га баланд бўлса. Термометр шкаласи 0 дан 500 оС гача. Шу оралиқда температуранинг ўзгариши тизимдаги босимни 4.47 дан 14.28 МПа гача ўзгартиради. Симобнинг зичлиги р= 13595 кг\м.
18. Масала.
Газли матнометрик термометрнинг градуировка қиймати 20 оС га нисбатан капилярининг температураси 40 оС га ва пружинасининг температураси 10 оС га кўтарилган. Капиляр ҳажми Vk =1,9 см3, манометрик пружинанинг ҳажми Vп = 1,5 см3, термобаллон ҳажми Vб = 140 см3 бўлганда термометр кўрсаткичининг ўзгаришини аниқланг.
19. Масала.
Капилляр Vk, пружина Vn ва баллон Vб ҳажмлари орасидаги боғланиш маълум бўлса, ташқи муҳит температураси 30 С га ўзгариш натижасида манометрик газли термометр кўрсаткичининг ўзгаришини баҳоланг:
20.-масала. Сув билан тўлдирилган U-симон манометрда трубаларнинг ички диаметри 8 ва 8,3 мм га тенг. Босимни ўлчашда биринчи трубкадаги сувнинг сатҳи 204 мм га ўзгарди. Ўлчанаётган босим 4 кПа га тенг деб ҳисобланди. Иккинчи трубкадаги ҳақиқий сатҳни эътиборга олмасликдан келиб чиқадиган хатоликни баҳоланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |