Ўлчашлар. Ўлчаш турлари


Download 56.5 Kb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi56.5 Kb.
#1053977
  1   2   3
Bog'liq
lchashlar. lchash turlari


Aim.uz

Ўлчашлар. Ўлчаш турлари
Ўлчаш — физик катталиклар қийматларини тажрибада махсус техник воситалар ёрдамида аниқлаш.
Кўп ҳолларда ўлчаш жараёнида ўлчанаётган катталикни шундай физик катталик билан такқосланадики, унга 1 га тенг бўлган қиймат берилади ва у физик катталик бирлиги ёки ўлчов бирлиги дейилади.
Ўлчаш натижаси — катталикнинг ўлчаш усули билан, масалан, катталикни ўлчов бирлиги билан таққослаш ёрдамида топилган қийматидан иборат. Ўлчаш натижасини тенглама кўринишида қуйидагича ёзиш мумкин:
 
бу ерда, Q—ўлчанаётган физик катталик, U — ўлчаш натижаси ёки ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати, q — физик катталик бирлиги.
(1.1) тенглама ўлчашнинг асосий тенгламаси дейилади. Унинг ўнг томони ўлчаш натижаси деб юритилади. Ўлчаш натижаси доимо ўлчамли катталик бўлиб, у ўз номига эга бўлган q бирликдан ҳамда айни бирликдан ўлчанаётган катталикда нечта борлигини англатадиган U сондан ташкил топган.
Ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати бевосита, билвосита, бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усуллари ёрдамида топилади. Лаборатория амалиётида ва илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усулларидан фойдаланилади.
Бевосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчанаётган катталикнинг изланаётган қиймати тажриба маълумотларидан бевосита аниқланади. Масалан, ҳароратни термометр билан, босимни манометр билан, узунликни чизғич билан ўлчаш ва ҳоказо бевосита ўлчашдан иборат.
Бевосита ўлчаш тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
  (1.2)
бу ерда, Qбев — ўлчанаётган катталнкнинг унинг учун қабул қилинган ўлчов бирликларидаги қиймати; С—рақамли ҳисоблаш қурилмаси шкаласи бўлинмаларининг ёки бир марта кўрсатишининг ўлчанаётган катталик бирликларидаги қиймати; n — шкала бўлинмаларининг ҳисобида индикаторли қурилма бўйича олинган саноқ.
Билвосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчаш натижаси ўлчанаётган катталик билан маълум муносабат ёрдамида боғланган катталикларни бевосита ўлчашга асосланган бўлади. Билвосита ўлчаш тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
  (1.3)
бу ерда, Qбил. — ўлчанаётган катталикнинг изланган қиймати; Q1,Q2,…,Qnбев — бевосита ўлчанадиган катталикларнинг сон қийматлари.
Билвосита ўлчашга ўтказгичнинг солиштирма электр қаршилигини унинг қаршилиги, узунлиги ва кундаланг кесимини юзи бўйича топиш; модда зичлигини унинг массаси ва хажмини ўлчаш натижаси бўйича топиш ва бошқалар мисол бўла олади. Билвосита ўлчашлар бевосита ўлчашларнинг иложи бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда кенг қўлланади.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling