Ўлчашлар. Ўлчаш турлари


Download 56.5 Kb.
bet3/3
Sana24.12.2022
Hajmi56.5 Kb.
#1053977
1   2   3
Bog'liq
lchashlar. lchash turlari

Дифференциал усул ўлчанаётган ва маълум катталикларнинг айирмасини ўлчашни характерлайди. Масалан, газ аралашмаси таркибини ҳавонинг иссиқ ўтказувчанлигига таққослаш йўли билан иссиқ ўтказувчанлик бўйича ўлчаш.
Ғоятда аниқ ўлчашларда ўлчов билан таққослаш усули қўлланади. Бунда ўлчанаётган катталик ўлчов ёрдамида топилган катталиклар билан такқосланади. Масалан, ўзгармас токнинг кучланишини электр юритувчи кучи нормал элемент ЭЮК ига тенг бўлган таққослаш компенсаторида ўлчаш ёки массани пишангли тарозларда мувозанатлаштирувчи тошлар билан ўлчаш. Бу усул таъсир этувчи катталикларнинг ўлчаш натижасига таъсирини камайтиришга имкон беради.
Ноль (компенсацион) усул ўлчанаётган катталикни қиймати маълум бўлган катталик билан таққослашдан иборат, аммо улар орасидаги айирма маълум катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади. Потенциометрлар, мувозанатлаштирилган кўприклар ва бошқалар ноль усулга асосланган асбобларга мисол бўла олади. Ноль усул ўлчашнинг юқори аниқлигини таъминлайди.



Aim.uz



Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling