Ўлчов назорат далолатномаси


Download 35.43 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi35.43 Kb.
#1352474
Bog'liq
Акт Пахтакор 2


Ўлчов назорат далолатномаси
“___”“___”20___й Навбаҳор тумани.
Навоий вилоят Навбаҳор туман прокуратурасининг 2022 йил 11 октябрдаги № 10.2/-22-сонли хати ва Навоий вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” ИК томонидан 2022 йил 13 октябрдаги № U-189-сонли буйруғига асосан, “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш, шунингдек Республика худудларида техник назорат бўйича мутахассислар” бўлими етакчи мутахассиси Ш.Адизовни “Фазилат Авто Сервис” МЧЖ томонидан бажарилган тумандаги Навбаҳор тумани 15-мактаб жорий таъмирлаш объекти ишлари назорат ўлчовидан ўтказилди. (Буйруқдан 1-нусха тақдим қилинади)
Ўлчов назоратида иштирок этиш учун Навоий вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” ИК етакчи мутахассиси Ш.Адизов, Навбаҳор тумани Ҳалқ талими бўлим бошлиғи Х.Б.Раҳматов ва Навбаҳор тумани 15-мактаб директори Б.Т.Рахматов огоҳлиги ва иштирокида Навбаҳор тумани 15-мактаб биносини жорий тамирлаш лойиха смета ҳужжатлари 2022 йилда “Loyiha Nur Geo” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. Дастлабки лойиҳа смета ҳужжатларининг қиймати 290 640 640 сўм белгиланган ва шу лойиҳа смета хужжатлари учун 2022 йил 14 октябрда № 2022-1083/1СБ экспертиза хулосаси берилган. (экспертиза хулосаси 1-нусха тақдим қилинади). Навбаҳор тумани 15-мактаб биносини жорий таъмирлаш объекти бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш учун пудрат ташкилотига бириктириш мақсадида ўтказилган энг яхши таклифларни танлаб олишда, “Навбаҳор тумани 15-мактабдан фойдаланиш” объектнинг қиймати 290 640 640 сўм белгиланган ва энг яхши таклифларни танлаб олишда ғолиб деб топилган. Қизилтепа тумани “Фазилат Авто Сервис” МЧЖ директори таклифи энг мақбул деб топилган. “Навбаҳор тумани Ҳалқ талими бўлими бошқармаси” (кейинги ўринларда “Буюрмачи” деб юритилади) “Низом" асосида иш кўрувчи Х.Б.Раҳматов бир томондан ва “Фазилат Авто Сервис” МЧЖ директори (кейинги ўринларда “Пудратчи” деб юритилади) номидан “Низом” асосида иш бажарувчи директори А.Исоқов томонидан Навбаҳор тумани 15-мактабни жорий таъмирлаш объекти бўйича 2022 йил 10.06да №6 2022-245-5-73-ХТ сонли пудрат шартнома имзоланган. (Пудрат шартномасидан 1-нусха тақдим қилинади)
Навбаҳор тумани 15-мактабни жорий таъмирлаш объекти бўйича бажарилган ишлар ҳажми танлов асосида ўрганилганида, пудратчи ташкилоти томонидан ф-2 шаклидаги хисоб фактура маълумотлари тақдим қилинган ва ўз навбатида буюртмачи томондан тасдиқлаб берилган.
Хулоса: Навбаҳор тумани 15-мактабни жорий таъмирлаш объекти ўрганилганда ва Пудратчи томонидан тақдим қилинган ҳисоб фактура маълумотларига таққослаб кўрилганида, ушбу объектда пардозлаш ишларида сифатсиз бўлганлиги аниқланиб ҚҚС билан ҳисобланганда 595 800 сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги аниқланди.
Ушбу объектда ўтказилган ўлчов назоратида Навбаҳор тумани Ҳалқ талими бўлим бошлиғи Х.Б.Раҳматов Навбаҳор тумани 15-мактаб директори Б.Т.Рахматов “Фазилат Авто Сервис” МЧЖ директори А.Исоқов бевосита иштирок этдилар. Ўтказилган ўлчов назоратида эътироз ва қўшимчалар бўлмади.
( Хужжатлар тупламининг ҳаққонийлигига Буюртмачи ва пудратчи томон кафиль)

Навоий вилоят ҳокимлиги
ЯБХИК етакчи мутахассиси Ш.Адизов

Фазилат Авто Сервис” МЧЖ директори А.Исоқов
Навоий вилояти ДАҚН инспексияси Ғ.Ғофуров
Download 35.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling