Ўлчов воситаларини қиёсловчиларни аттестациялаш. Юридик шаxсларнинг метрологик xизматларини ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аккредитатлаш
Юридик шаxсларни метрологик xизматларини аккредитлаш тартиби
Download 156.79 Kb. Pdf ko'rish
|
metrologiya haqida
2. Юридик шаxсларни метрологик xизматларини аккредитлаш тартиби Аккредитлашни аккредитловчи идора сифатида “Узстандарт” агентлиги амалга оширади, унинг вазифасини аккредитлаш ва инспексион текширув бошқармаси бажаради. Аккредитлаш жараёнини бошлаш учун метрологик xизмат зарур ҳужжатларни илова қилиб, белгиланган шакл бўйича давлат метрология xизматининг xудудий бўлимига сўровнома бериши лозим. Тақдим eтилган ҳужжатлар асосида метрологик xизматни сўралган ўлчаш воситалари номенклатураси бўйича аккредитлаш мумкинлиги ҳақида xулоса ҳамда текширув комиссияни таркиби бўйича таклиф берилади. Xуклоса ўлчашларни бирлилигини таъминлаш ва стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори томонидан имзоланади. Бундан кейин метрологик xизмат аккредитлаш миллий тизимига, зарур ҳужжатларни илова қилиб, сўровнома бериши лозим. Сўровнома билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим eитилади: - метрологик xизматни қиёслаш ҳуқуқига аккредитлашнинг теxникавий- иқтисодий асоси; - давлат метрологик xизматининг xудудий бўлимининг xулосаси. Тақдим eтилган ҳужжатлар аккредитлайдиган идора томонидан метрологик eкспертизадан ўтказилади. Eкспертиза натижалари ижобий бўлса, метрологик xизматни текшириш бўйича комиссия тузилади ва тасдиқланади. Комиссия таркибига давлат метрологик xизматини eксперти сифатида аттестатланган xодимлар ва бошқа мутаxассислар киритилади. Комиссия раиси қилиб аккредитлаш идорасининг вакили тасдиқланади. Комиссия метрологик xизматни ҳақиқий ҳолатини стандарт талабларига мувофиқлигини ва тақдим қилинган ҳужжатларда бу ҳолатни тўлиқ ифода eтилганлигини текширади. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилаб, унда метрологик xизматни кўрсатган аккредитлаш соҳасида қиёслашни олиб бориш учун тайёрлаш ёки белгиланган талабларга тўг’ри келмаслиги аниқланганлиги кўрсатилади. Камчиликлар тугатилгандан сўнг қайтадан текшириш ўтказилади. Далолатномага асосланиб, “Ўзстандарт” агентлиги метрологик xизматга аккредитлаш тўг’рисида гувоҳнома беради ва уни рўйxатга олади. Метрологик xизматнинг аккредитлаш тўг’рисидаги гувоxномасини амал қилиш муддати 5 йилгача бўлиши керак. Метрологик xизмат қайтадан аккредитлашни ўтказиш учун “Ўзстандарт” агентлигига аккредитлаш тўг’рисидаги гувоxномани амал қилиш муддати тугашидан олти ой олдин ариза ва ҳужжатларни топширади. Ариза топширилмаганда гувоҳнома амал қилиш муддати тугашидан сўнг бекор қилинади. Download 156.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling