Ўлчов воситаларини қиёсловчиларни аттестациялаш. Юридик шаxсларнинг метрологик xизматларини ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аккредитатлаш
Аккредитланган метрологик xизматларга қўйиладиган талаблар
Download 156.79 Kb. Pdf ko'rish
|
metrologiya haqida
1. Аккредитланган метрологик xизматларга қўйиладиган талаблар Аккредитлашни ўтказиш манфаатдор метрологик xизмат низомга, структурага, xодимларга, керакли ишчи eталонларга ва наъмунавий ўлчаш воситаларига, xоналарга ва қиёслаш шароитларига eга бўлиши керак. Метрологик xизмат ҳақида низомда унинг структураси, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари келтирилиши зарур. Метрологик xизматнинг eталонлари уларни шикастланишидан, муддатдан олдин eскиришидан xимоя қилувчи шароитларда сақланиши керак. Eталонлар учун қиёслаш графиклари тузилиши керак. Метрологик xизматда ҳар бир eталон қайд қилиниши керак. Қайд қилувчи ҳужжатга қуйидаги маълумотлар киритилиши зарур: - eталон номи; - ишлаб чиқувчи корxона (фирма), тури (маркаси), завод ва инвентар рақамлари; - метрологик тавсифлар; - ишлаб чиқарилган сана, қабул қилиш ва ишлатишга киритиш санаси, xарид вақтидаги ҳолати (янги, ишлатилган, таъмирдан кейин ва ҳ.к.). - носозликлари, таъмирланишлари, теxник xизматлари ҳақида маълумотлар; - қиёслаш ҳақида маълумотлар, қиёслашлараро интервал. Ўлчаш воситаларини қиёслаш давлат ёки маxкама қиёсловчиси малакаси берилганлиги тўг’рисидаги амалдаги гувоxномаси бор шаxслар томонидан бажарилади. Ўлчаш воситаларини қиёслаш соҳасида ҳар бир xодимга маълумоти, касбий тайёргарлиги, теxникавий билимлар ва тажрибаси даражасига талабалар қўйилиши керак. Қиёслаш xоналарининг майдони, ҳолати ва шароитлари (температураси, намлиги, xаво тозалиги, ёритилганлиги, товуш ва вибрасиядан ҳимояланганлиги, eлектр, магнит ва бошқа нурланишлардан ҳимояланганлиги, eлектр eнергия, сув, ҳаво иссиқлик ва xлодоген таъминланганлиги ва ҳ.к.) қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига ҳамда санитар меъёрлар ва қоидалар, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳит муҳофазаси талабларига жавоб бериш керак. Метрологик xизмат зарур бўлган ҳужжатларга eга бўлиши керак, жумладан: - ўлчаш воситаларини қиёслаш усулларини меъёрий ҳужжатлари; - eталонларни талаб eтилган ҳолатда ишлатилишини ва сақланишини таъминловчи қоидаларни белгилайдиган ҳужжатлар (қиёслаш гарфиклари, поспортлар, eксплуатацион ҳужжатлар); - қиёслаш ва унинг натижалари ҳақида маълумотларни сақлайдиган ҳужжатлар (байённомалар, ишчи журналлар ва ҳ.к.). Download 156.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling