Leader fashion


Download 24.33 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi24.33 Kb.
#1018657
1   2   3   4
Bog'liq
Меҳнат Шартномаси “LEADER FASHION” (2)

2.2. Ишчи мажбуриятлари:
2.2.1. Ўз вазифаларини лавозим йурикномасида белгиланган тартибда ўз вақтида, тўғри ва сифатли бажариш;
2.2.2. Ички меҳнат тартиби қоидаларига, иш берувчи томонидан жорий қилинган бошқа қоидаларга катъий риоя килиш;
2.2.3. Иш берувчининг топшириқларини (карорлари, буйруқлари, фармойиш ва кўрсатмаларини) белгиланган муддатда ижро қилиш;
2.2.4. Ўз хизмат вазифасини бажариши учун билиши зарур булган меъёрий хужжатларни билиш, доимий ўз малакасини ошириб бориш;
2.2.5. Хизмат юзасидан ўзига маълум булган корхона сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилмаслик ва унинг барча тадбирларини белгилаш.
2.2.6. Иш берувчи томонидан унга фойдаланишга берилган иш хонаси ва техник жихозлар (дасткох ёки бошкалар) ҳамда бошқа мулклардан уларни эксплутация килиш ёки саклаш йурикномаларига мувофик холда фойдаланиш;
2.2.7. Корхона амалиётларини бажариш, корхона мулкларидан нотўғри фойдаланиш юзасидан хар қандай қонунбузилиш холатлари ўзига маълум бўлганда бу тўғрисида иш берувчига ахборот бериш;
2.2.8. Жамоат жойларида ўзини корхона номига муносиб тутиш, хизмат вазифаларини суъистемол қилмаслик, корхонанинг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларни тарқатмаслик ва уларга қарши курашиш;
2.2.9. Агар ишчи хизматлар кўрсатиш жараёнида ушбу келишув шартларидан четга чиқилишига йўл қўйган ва бунинг оқибатида кўрсатилган хизматлар натижасининг сифати ёмонлашган бўлса, аниқланган барча камчиликларни иш берувчининг талабига кура, 3-10 кунлик муддатда хақ олмасдан тузатиш (алохида буйруқ асосида);
2.2.10. Хизматларни ишчининг шахсан ўзи тақдим этиши шарт.
2.3. Иш берувчининг хукуклари:
2.3.1. Ишчидан ушбу мехнат шартномаси, лавозим йурикномаси ва корхонанинг бошқа меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг тўғри ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;
2.3.2. Ишчи томонидан меҳнат келишуви шартлари ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганда унинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ёки интизомий жазога тортиш учун оғзаки ёки ёзма шаклда тушунтириш талаб қилиш;
2.3.3. Ишчининг бажарган ишини сифати ва самарадорлиги, корхона олдидаги хизматларидан келиб чиқиб қўшимча рағбатлантириш;
2.3.4. Хизматлар қай тарзда кўрсатилаётгани ва уларнинг сифатини ишчининг фаолиятига аралашмасдан исталган вақтда текшириш;

Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling