Лекция №7 иккиламчи захм даври


Download 54.5 Kb.
bet3/5
Sana02.05.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1422665
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-Ikkilamchi zaxm

Тугунчали сифилидлар


Агарда розеолали тошмалар 2-чи янги захмга хос булсалар тугунчали тошмалар эса асосан 2-чи кайталама захмда куп учрайди. Тугунчали тошмалар теридан аник чегараланган булиб, тери сатхидан кутарилиб туради. Тугунчали тошмаларни кутарилиб милиар, линтекуляр, нумуляр ва плакчали хиллари мавжуддир.
Милиар тошмалар – конус шаклида булиб, тарик ва тугногич боши катталигида булади, ранги тук кизил рангли ва каттик тузилишга эга. Бу тошмалар асосан кам кувватли беморларда учрайди. Бу тошмалар тери сили касаллиги тошмалари билан таккосланади. Тошмалар туп-туп жойлашиб 10-15 кунда уз тузилишига эга булади. Тошмалар асосан тана ва оёк, кулларга тошиб асосан соч фолликулалари жойлашган ерда жойлашади.
Лентикуляр тошмалардумалок шакилли, аник чегарали, тугри шакилли, кизил рангли, каттик эластик куринишда, катталиги диаметри 0,3-0,5 см. да булади. Сатхи аввал силлик, ялтирок кейин эса кипикли булади. Кипикланиш «Биета ёкаси» шаклида тошма четида булади. Тошмалар асосан сурилиб, яссиланиб кетиб иккиламчи вактинчали дог колдириб йуколиб кетади. Тугунчали тошмалар иккиламчи янги захмда таркок кайталама захмда эса гурухланиб жойлашган булади.
Лентикуляр тошмалар псориаз, кизил ясси темиратки, парапсориаз, папула-некротик тери сили касалликлари билан таккосланади.

НУММУЛЯР (ТАНГАЧАЛИ) СИФИЛИДЛАР


Бу тошмалар 15-20 тийинлик танга хажмларида булиб, тук кизил рангли думалок ва овал куринишида булади. Бу тошмалар туп-туп жойлашиб иккиламчи кайталама захм белгиси булиб хисобланади. Тошмалар кокард холида булади, бунда уртада катта нуммуляр сифилид булиб, атрофида куп микдорда, майда тугунчали тошмалар тошади, тошмалар бунда бир-бири билан соглом тери билан ажралиб туради. Портлаган бомба холатидаги куринишда хам булади.
Нуммуляр тошмалар таъсир натижасида бир-бири билан кушилиб катта плакчалар хосил килишга моил булади.

ПИЛАКЧАЛИ ХУЛЛАНАДИГАН ТУГУНЧАЛИ СИФИЛИДЛАР


Тугунчали тошмаларни терлайдиган, хулланадиган, босимли юзалар турли хиллари бир-бири билан кушилиши, тери сатхини хулланиши, шилинишини кузатилиши мумкин. Улар кейинчалик плакчали куринишларга утиши мумкин.

Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling