Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Кўсакларни очилиш динамикаси
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
3.7. Кўсакларни очилиш динамикаси
Ғўза кўсакларининг очилиш тезлиги аввало шу навнинг биологик хусусиятларига қолаверса қўлланилган агротехник тадбирлар таъсирига боғлиқдир.Ҳозирги куннинг асосий масалалаларидан бири пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмай эрта муддатларда териб олиш бўлганлиги учун барча тадқиқотлар шу йўналишга боғлаб олиб борилмоқда. Шундай экан бизни изланишларда ҳам маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўза кўсакларини очилиш динамикасига таъсири аниқланди. Олинган маълумотлар 3.7.1-жадвалда келтирилган. Бир ҳолатни таъкидлаб ўтиш жоизки, аввалги бўлимда ғўзани гуллаш динамикаси ҳақида ёзилганда биз қўллаган тадбирларни таъсири бўлганлиги ҳақида баён қилинган эди, ваҳолангки кўсакларни очилиш тезлиги бевосита гуллаш жараёнини давоми десак ҳам бўлаверади. 2010-йилни шароитида КАС ва карбамид ўғитлари асосида қўлланилган суспензияларни назорат вариантида кўсаклар очилиш динамикаси кузатув муддатларига мутаносиб равишда 4; 12; 34 ва 42 % ни ташкил қилди. Кузатувни охирги муддатида, КАС ўғитининг 3,0; 5,0; 7,0 ва 9,0 л/га меъёрларидан тайёрланган суспензияларни таъсирида кўсакларни очилиши 4,5; 4,6; 4,5 ва 4,6 % ни ташкил қилган ҳолда назоратдан 3,0; 2,0; 3,0 ва 4,0 % га ортиқча бўлди. Кузатувларни бу муддатида карбамидни 4,0; 7,0 ва 10,0 кг/га меъёрларидан тайёрланган суспензия меъёрларини таъсирида кўсакларни 48; 47 ва 48 % очилганлиги кузатилди. Демак, нисбатан юқори маълумотлар КАС ўғити 5,0 л/га, карбамид эса 4,0 кг/га меъёрларидан тайёрланган суспензиялардан олинди. 2011- йилни шароитида ҳам юқоридаги қонуниятлар асосида маълумотлар олинди. Фақат, йилни иқлим шароити нисбатан мақбулроқ келганлиги сабабли барча вариантларда кузатувни охирида кўсакларни очилиши 2010 йилга нисбатан 1-2 % га юқори бўлганлиги аниқланди. Суспензиялар ғўзани шоналаш даврида қўлланилган (11-20) вариантларда 2010 ва 2011-йилларни шароитида назорат вариантларида кузатув муддатларига мутаносиб равишда кўсакларни очилиши 6, 13, 16, 42 ва 6, 18, 40, 41% ни ташкил қилди. Таъкидлаб ўтамизки, назорат вариантларида суспензияларни қўллаш муддатларидан қатъий назар кўсакларни очилиш даражаси деярли бир хил бўлганлиги кузатилди, бу эса тажриба вариантларида агротехник тадбирлар бир хил шароитда ўтказилганлигидан далолат беради.КАС ўғитини меъёрлари асосида тайёрланган суспензияларнинг таъсирида ғўза кўсакларининг очилиш даражаси кузатувни охирида изланиш йилларига мутаносиб равишда 48, 50, 50, 48 ва 55, 56, 55, 55 % ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назорат вариантникига нисбатан 6, 8, 8, 6 ва 14, 15, 14, 14 % га қолаверса суспензиялар ғўзани 2-3 чин+барглигида қўлланилган вариантларникига нисбатан эса 3, 2, 5, 2 ва 10, 17, 8, 7 % га юқоридир. Демак, суспензиялар ғўзани шоналаш даврида қўлланилганда кўсакларни очилиш жадаллигига таъсири нисбатан юқори бўлиши аниқланди. Буни эса ғўза барг сатҳини ортабориши билан суспензияларни таъсир этиш майдонининг кўпайиши билан ифодалаш керак бўлади. Тадқиқотда ғўзани шоналаш даврида фақат КАС 7,0 л/га ва карбамид ўғитини 7,0 кг/га меъёрлари асосида тайёрланган суспензиялар таъсирида ҳам кўсакларни очилиши юқоридаги мақбул вариантларга тенг бўлиб, мутаносиб равишда 58-48 ва 55-57 % ларни ташкил қилди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling