Қўлёзма ҳуқуқида Удк мавзу: электрон тижорат


Электрон тижоратнинг ривожланиши ва унинг хуқуқий асослари


Download 0.84 Mb.
bet10/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1557042
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
1 Сухроб шогирд

1.2.Электрон тижоратнинг ривожланиши ва унинг хуқуқий асослари


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси “Электрон тижорат” тўғрисидаги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги4 қонунда электрон тижоратнинг асосий принциплари белгилаб қўйилган.
Қонунга кўра қуйидагилар электрон тижоратнинг асосий принциплари ҳисобланади:



Қонунда белгиланишича электрон тижорат иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон тижорат соҳасидаги фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланиши мумкин.
Электрон тижорат иштирокчиси тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, шу жумладан ахборот тизимлари, коммуникация технологиялари, электрон тўловлар тизимлари, сотиладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турларини танлашда, унинг нархини ва сотиш йўналишларини белгилашда, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўлов шаклларини танлашида давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Электрон тижоратда битимлар ихтиёрий асосда тузилади.
Электрон битим шартлари томонларнинг хоҳишига кўра белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Электрон тижорат иштирокчилари ва давлат органлари электрон тижоратнинг барча иштирокчилари учун хизматлардан тенг фойдаланиш шароитларини яратишга мажбур.
Электрон тижоратда фойдаланиладиган ҳужжатлар ўзаро бир хиллаштирилиши керак.
Ҳужжатларни бир хиллаштириш электрон тижорат соҳасидаги ваколатланган орган томонидан давлат органлари билан биргаликда, электрон ҳужжатлар (хабарлар) билан ўзаро алмашиш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш шакллари, стандартлари, техник йўриқномалари ва тавсиялари, тартиби ёки регламентини белгилаш усули ёрдамида амалга оширилади.
Электрон тижорат иштирокчилари ўзаро келишув асосида ўзларига тегишли ҳужжатлар шаклларидан фойдаланишлари мумкин, агар бу ваколатланган орган томонидан белгиланган ҳужжатларни бир хиллаштириш методларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормаларга зид бўлмаса.
Электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсати электрон тижоратни ривожлантиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий, техник ва бошқа шарт-шароитларини яратишга йўналтирилган.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling