Қўлёзма ҳуқуқида Удк мавзу: электрон тижорат


Шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади


Download 0.84 Mb.
bet11/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1557042
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
1 Сухроб шогирд

Шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
бизнесни инновацион ривожлантириш учун қулай муҳитни яратиш, электрон тижоратни ривожлантириш учун зарур техник ва логистик инфратузилмани шакллантириш;
электрон тижорат соҳасини ривожлантириш мақсадида инвестициялар, замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб қилиш учун қулай шароитларни яратиш;
электрон тижорат иштирокчилари ўзаро ҳамкорлигининг янги ва самарали шаклларини рағбатлантириш, замонавий бизнес-моделларни жорий этиш;
электрон тижорат операцияларини ҳимоя қилиш, ишончлилигини ва хавфсизлигини таъминлашда электрон тижорат иштирокчиларига ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг электрон тижорат соҳасидаги фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа ахборот билан таъминлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ва электрон тижорат субъектлари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
электрон тижорат соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-техник тадқиқотларни рағбатлантириш;
электрон тижорат соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги электрон тижорат соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Электрон тижоратни амалга оширишда ваколатли органга белгиланган вазифалар қуйидагилардан иборат:
электрон тижорат соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
электрон тижорат соҳасида давлат дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;
электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
электрон тижоратни комплекс ривожлантиришни таъминлаш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
манфаатдор давлат органлари билан биргаликда электрон тижорат соҳасидаги ҳужжатларни бир хиллаштириш чораларини кўради;
электрон тижоратни ривожлантириш учун шароитларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўради;
электрон тижорат соҳасини инновацион ривожлантириш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиришда иштирок этади;
электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун сервисларни яратиш мақсадида бизнес-операторлар учун тавсиялар ишлаб чиқади;
электрон тижорат соҳасида замонавий инновацион технологиялар, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини жорий этиш, ривожлантириш ва интеграциялашувига кўмаклашади;
электрон тижорат субъектларига хизмат кўрсатиш мақсадида логистика инфратузилмасини ривожлантириш чораларини кўради;
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда электрон тижорат соҳасида электрон тўловларнинг самарали усуллари ва тизимларини жорий қилиш ва оммалаштириш чораларини кўради;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш чораларини кўради;
электрон тижоратни, шу жумладан трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатади;
халқаро электрон тижорат алмашинувини, турли мамлакатлар ёки минтақалар билан ҳамкорлик қилиш, трансчегаравий электрон тижоратнинг халқаро қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва электрон имзоларни халқаро эътироф этишга ёрдам беради;
электрон тижорат доирасида амалга оширилган транзакциялар ва битимлар тўғрисидаги ўрнатилган тартибда олинган умумлаштирилган ахборотни эълон қилади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда электрон тижорат соҳасида тадқиқот ва мониторингни ташкил этади, электрон тижорат ҳажмларини ҳисобга олишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
электрон тижоратда сотишда муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини тасдиқлайди.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling