Lim, fan va innovatsiyalar vazirligi navoiy davlat konchilik va texnologiyalari universiteti


Ер Ости Казилмагохларини Шамоллатиш


Download 478.73 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2023
Hajmi478.73 Kb.
#1222392
1   2   3   4
Bog'liq
Xavfsizlik mustaqil ishi

Ер Ости Казилмагохларини Шамоллатиш
Руда ва норуда конларни қазиб олишда шахталар метан, водород, сероводород ажралиб чиқадиган газли, газсиз ҳамда газ ва чанг бўйича хавфли турларга ажратилади.
Ичида одамлар бўлган ёки одам бўлиши мумкин бўлган қазилмагоҳлар ҳавосининг таркибидаги кислород миқдори камида 20% (ҳажм бўйича) ни ташкил этиши керак. Кон ҳавоси таркибидаги карбонат ангидрид газининг миқдори иш жойларида 0,5% дан, шахтанинг умумий чиқиш оқимига эга қазилмаларда 0,75% дан ва уюмда қазилмалар ковлаш ва тиклашда 1% дан ошмаслиги керак.
Ишлаб турган ер ости қазилмагоҳларида ҳавонинг таркибидаги заҳарли газлар (буғлар) миқдори қуйида келтирилган йўл қўйиладиган чегаравий концентрациядан ошмаслиги керак (ҳажм бўйича % да):
- углерод оксиди - 0,0017
- азот оксиди - 0,00026
- олтингугуртли газ - 0,00038
- сероводород - 0,00071
- акролеин - 0,000009
- формальдегид - 0,00004
Қазилмагоҳларни шамоллатиш учун талаб этиладиган ҳаво миқдори бир вақтда ер ости ишларида банд бўлган энг кўп одам сони, карбонат кислота, заҳарли ва портлаш хавфи бўлган газ ва чанглар, қўлланиладиган ички ёнув двигателли ускуналардан чиқадиган газларнинг зарарли компонентлари, шунингдек ҳавонинг минимал ҳаракатланиш тезлиги бўйича ҳисобланиши керак. Бунда санаб ўтилган омиллар бўйича аниқланган энг кўп ҳаво миқдори қабул қилинади.
Одамларнинг сонига бўйича ҳисобланадиган ҳаво миқдори сменада бир вақтда ишлайдиган энг кўп одамлар сони бўйича ҳисобланиши ва ҳар бир одам учун камида 6 м³/мин бўлиши керак.
Портлатиш ишларини бажаришда участкалар ва умуман шахта учун талаб этиладиган ҳаво миқдори бир вақтда энг кўп миқдордаги портловчи моддалар портлатилганда ҳосил бўладиган заҳарли маҳсулотлар миқдори бўйича аниқланиши керак. Бунда 1 кг портловчи модда портлатилганда таркибида азот оксиди ҳам бўлган ўртача 40 л шартли углерод оксиди ҳосил бўлиши ҳисобга олиниши лозим.
Ҳисоб-китоблар учун бир вақтда портлатиладиган портловчи моддаларнинг қуйидаги энг кўп миқдорлари қабул қилиниши керак:
а) сменалар ўртасидаги 2 соатли танаффус пайтида ва танаффус бошида 30 мин мобайнида бажариладиган портлатиш ишларида – сменалар ўртасидаги танаффусда сарфланадиган барча портловчи моддалар миқдори. Смена мобайнида (иккиламчи майдалаш, айрим қазилмаларни ковлаш ва ҳ. да) сарфланадиган портловчи моддалар миқдори, агар у юқорида кўрсатилган ҳисоб-китоблар учун қабул қилинган миқдордан кам бўлса ва у бўйича «б»-бандга мувофиқ ҳисоб-китоблар бажарилмаса, кўрсатилган сарф миқдорига кирмайди;
Изоҳ: Заҳарли портлаш маҳсулотларининг етарлича суюлганлигини текширишда 1 л азот оксиди 6,5 л углерод оксидига, 1 л олтингугуртли ангидрид 2,5 л углеродга ва 1 л сероводород 2,5 л углерод оксидига эквивалент сифатида қабул қилинади.
б) агар смена мобайнида портловчи моддаларнинг кўп миқдори иккиламчи майдалаш (ялпи отбойка ёрдамида қазиш тизими) учун сарф этилса, ҳисоб учун 6-7 соатлик смена мобайнида сарфланадиган портловчи моддалар миқдорининг сменалар ўртасидаги танаффусда сарфланадиган портловчи моддалар миқдоридан кўп бўлган 1/3 қисми қабул қилиниши лозим;
в) сменалар ўртасидаги 3 ва 4 соатли танаффусларда ҳамда портлатиш ишлари танаффус бошлангандан кейин 1 соат мобайнида тугатиладиган ҳолларда сменалар ўртасидаги танаффусда сарфланадиган барча портловчи моддалар миқдори. Бироқ бундай ҳолларда заҳарли портлаш маҳсулотларининг ҳажм бўйича 0,008% гача суюлишига кетадиган вақт шартли углерод оксидига қайта ҳисобланганда 60 мин га тенг қабул қилиниши мумкин.
Бунда қуйидагиларга риоя қилиниши лозим:
- портлатиш ишлари бажариладиган ҳар қайси қазилма забойига юбориладиган ҳаво миқдори ушбу забойга ишчиларни киритишдан олдин портлатиш натижасида ҳосил бўлган заҳарли портлаш маҳсулотлари (углерод оксиди, азот оксиди ва ҳ.) шартли углерод оксидига қайта ҳисобланганда ҳажм бўйича камида 0,008% га суюлиши таъминлайдиган даражада бўлиши керак; бу даражада суюлишга лойиҳада белгиланган вақт мобайнида эришилиши керак;
- забойни портлаш маҳсулотлари бўлган заҳарли газлардан тозалаш учун юқорида кўрсатилган ҳисоб-китоблар билан аниқланган талаб этиладиган ҳаво миқдори ва вақт анализлар ёрдамида текширилиши керак;
- ишчилар қўйилгандан кейин камида 2 соат мобайнида портлатилган жойга портлатиш ишларидан сўнг ишчилар забойга киритилгунга қадар юборилган миқдорда ҳаво юборилиши керак.
Ички ёнув двигателлари қўлланиладиган шахталар учун талаб этиладиган ҳаво миқдорини ҳисоблаш ишлари «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Ер ости конларида ички ёнув двигателли машиналардан фойдаланиш хавфсизлиги бўйича йўриқнома» га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Изоҳ: Шахталарда тозалаш ишлари суткада бир ёки икки сменада олиб бориладиган ҳолларда тозалаш забойини заҳарли газлар миқдорини санитария меъёрларигача етказган ҳолда шамоллатиш тартиби ва давомийлиги, шахтанинг умумий шамоллатиш схемаси ва ишларни ташкил этилишидан келиб чиқиб, лойиҳада белгиланади.
Ҳаво оқими кирадиган ствол ва штолняларда калорифер қурилмалар бўлиши, улар калорифер канали ва шахта стволи туташган жойдан 5 м пастда ҳаво ҳароратининг камида +2оС бўлишини таъминлаши керак.
Оловли калориферлардан фойдаланиш таъқиқланади.
Доимий музлоқ жинслар зонасида жойлашган шахтага юборилаётган ҳаво иситилиши талаб этиладиган ҳарорат лойиҳада белгиланади. Доимий музлоқ жинслар ёйилган зонада очиқ конларни қазиб олишда иситиш зарурияти ва чегаралари музлоқ-геологик ва кон техник шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳарорати 20оС гача бўлган ҳаво оқимининг ҳаракат тезлиги тозалаш забойларида камида 0,5 м/с, тайёрлов ва кесма қазилмагоҳларда эса камида 0,25 м/с бўлиши керак.
Ҳаво оқимининг ҳаракат тезлиги қуйидаги меъёрлардан ошмаслиги керак:
а) тозалаш ва тайёрлов қазилмаларида - 4 м/с;
б) квершлагларда, вентиляция ва асосий откатка штрекларида, капитал бремсбергларда ва қияликларда - 8 м/с;
в) бошқа қазилмаларда - 6 м/с;
г) осма кўприклар (кроссинглар) да ва асосий вентиляция штрекларида - 10 м/с;
д) одам ва юк тушириладиган ва кўтариладиган стволларда - 8 м/с;
е) фақат юк тушириш ва кўтариш учун мўлжалланган стволларда -12 м/с;
ж) кўтариш қурилмалари билан жиҳозланмаган вентиляция стволларида, шунингдек вентиляция каналларида -15 м/с;
з) зина бўлинмалари бўлмаган вентиляция қудуқлари ва қўзғатувчиларда ҳаво оқимининг ҳаракат тезлиги чегараланмайди.
Тайёрлов, тозалаш ва бошқа ишлаб турган қазилмагоҳларда ҳавонинг ҳарорати 26оС ошмаслиги керак. Ҳавонинг ҳарорати 26оС дан юқори бўлганда ҳароратни пасайтириш бўйича махсус чоралар қабул қилиниши керак.
Изоҳ: 1. Ҳаво оқимининг тезлиги 15 м/с га етадиган стволларда зина бўлинмаларини қуриш рухсат этилади; улардан ҳаво оқимининг тезлигини 8 м/с га етказиб, стволни таъмирлаш чоғида ва авария ҳолатларида фойдаланиш рухсат этилади.
2. Ҳаво оқимининг минимал тезлиги 0,5 м/с камера-устун тизими ёрдамида қазиб олинадиган тозалаш забойларига ва кенглиги 5 м бўлган забойларга тааллуқли бўлиб, уларда ҳаво оқимининг тезлиги камида 0,15 м/с бўлиши керак.
3. Доимий музлоқ жинслар зонасидаги очиқ конларни қазиб олишда тозалаш забойларида ва камера-лаваларда, шунингдек туз ва калий конларининг тайёрлов қазилмагоҳларида ҳаво оқимининг тезлиги камида 0,15 м/с бўлиши керак.
4. Ҳарорат 20ºС дан юқори бўлганда ҳавонинг тезлиги лойиҳада белгиланиши керак.
Барча шахталарда сунъий вентиляция бўлиши керак.
Иш пайтида қазилмагоҳларда заҳарли газларнинг мавжудлиги ёки ҳаво сифати мазкур Қоидаларда белгиланган меъёрлардан пасайганлиги аниқланганда, шунингдек шамоллатиш жараёни бузилганда ушбу қазилмагоҳларда бўлган одамлар зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқилиши керак.
Шамоллатилмайдиган қазилмагоҳлар панжарали тўсиқлар билан бекитилиши керак. Бекитилган қазилмагоҳларда ундаги ҳаво таркиби белгиланган меъёрларга етказилгандан кейингина ишларни давом эттиришга рухсат этилади.
Портлатиш ишларидан кейин шамоллатиладиган қазилмалар «Кириш таъқиқланади, забой шамоллатиляпти» ёзувли огоҳлантирувчи аншлаг билан тўсилиши керак.
Одатда, мустақил шамоллатиладиган иккита ёндош шахтани битта вентиляция тизимига бирлаштириш таъқиқланади.
Битта ёки бир нечта ер ости қазилмагоҳлари билан ўзаро бирлаштирилган мустақил шамоллатиладиган ёндош шахталар бир-биридан мустаҳкам вентиляция иншоотлари (вентиляция эшиклари, кашаклар, шлюзлар ва ҳ.) билан изоляцияланиши ёки ҳар бир шахтанинг барча қазилмагоҳлари уларга тақсимланадиган ҳаво оқимлари йўналиши ва ҳаво миқдорини белгилаб берувчи ва ягона вентиляция бошлиғига бўйсунувчи умумий вентиляция тизимига қўшилиши керак.
Бундай шахталар учун ягона аварияларни бартараф этиш режаси тузилиши керак.
Электровозларнинг аккумулятор батареяларини зарядлаш камералари ва портловчи моддалар омборхоналари алоҳида тоза ҳаво оқими билан шамоллатилиши керак.
Қуйидаги шароитларда кон бошқармаси (комбинат, трест) бош муҳандисининг рухсати билан электровоз депоси учун алоҳида шамоллатилмайдиган зарядлаш камераларини қуриш рухсат этилади:
а) бир вақтнинг ўзида тиркалган ҳолдаги вазни 5 т гача бўлган кўпи билан учта электровоз аккумулятор батареяси ёки нормал турдаги битта батарея зарядланганда;
б) батареяларни зарядлаш пайтида водород энг кўп ажралиб чиқадиган вақтда бундай камералар орқали бошқа қазилмаларга кирадиган ҳаво оқими таркибидаги водороднинг миқдори кўпи билан 0,5% бўлганда;
в) ҳаво таркиби водород миқдори бўйича мунтазам таҳлил қилинганда.
Барча машиналар ва трансформатор камералари тоза ҳаво оқими билан шамоллатилиши керак: бунда узунлиги 6 м гача бўлган камераларни улардаги панжарали эшик билан жиҳозланган кириш жойи кенглиги камида 1,5 м бўлганда диффузия ҳисобига шамоллатиш рухсат этилади.
Айрим ҳолларда кон бошқармаси (шахта) бош муҳандисининг рухсати билан бундай камераларни, агар улардаги метан миқдори 0,5% дан ошмаса ва ҳаво оқимида заҳарли газлар бўлмаса, чиқувчи ҳаво оқимида қуриш рухсат этилади.
Битта вертикал ёки қия шахта стволидан бир вақтнинг ўзида кирувчи ва чиқувчи ҳаво оқими ўтиши учун фойдаланиш таъқиқланади.
Истисно тарзида стволлар (штолнялар) ва ствол олди қазилмагоҳларини ковлаш пайтида улар бошқа ствол ёки вентиляция сбойкасига туташгунга қадар бунга рухсат этилиши мумкин. Бундай ҳолларда ствол (штолня) да тегишли диаметрли вентиляция қувурлари жойлаштирилиши керак.
Ҳаво ҳаракатланаётганда унинг чиқиб кетишини олдини олиш учун қуйидаги чоралар қабул қилиниши керак:
а) тозалаш ва тайёрлаш ишлари жараёни олдинга сурилиши натижасида ишлатиш зарурияти қолмаган бошқа қазилмаларни ҳаво ўтказмайдиган кашаклар билан бекитиш;
б) фойдали қазилмаларни целик қолдирмасдан ковлаб олишда откатка қазилмалари устида ҳаво ўтмаслигини кафолатловчи бўш кон жинслари ёки руда ёрдамида зич тўшама ҳосил қилиш;
в) кирувчи ва чиқувчи ҳаво оқимлари ўтадиган қазилмагоҳлар ўртасида гил, оҳак ёки оҳак қоришма ёрдамида чурак ёки тош кашаклар ўрнатилиши;
г) кашаклар камида бир ҳафтада бир марта кўздан кечирилиши.
Шунга ўхшаш чора-тадбирлар эски қазилмалар орқали ҳаво чиқиб кетишини олдини олиш учун ҳам қўлланилиши лозим.
Ишлаб турган тайёрлов ва тозалаш забойларига тоза ҳавони уюмлар ва ўпирилишлар орқали олиб кириш, шунингдек улардан ҳавони чиқариш таъқиқланади.
Бу чеклов аварияларни бартараф этишда бажариладиган вақтинчалик ишларга жорий этилмайди.
Шахта вентиляцияси алоҳида блок ва камералар умумий шахта депрессияси ҳисобига бир-бирига боғлиқ бўлмаган равишда шамоллатилишини ва зарурият туғилганда айрим блок ва камераларни бошқа блоклар, камералар, участкаларга таъсир қилмасдан умумий тизимдан узиб қўйиш имкониятини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши керак. Тозалаш иншоотларида ҳавони қайта тақсимлаш учун айрим ҳолларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда маҳаллий шамоллатиш вентиляторларидан фойдаланиш рухсат этилади.
Айрим ҳолларда кўпи билан иккита тозалаш камераси (блок, лава) ни кетма-кет шамоллатиш рухсат этилиши мумкин. Бунда иккинчи камера ҳам сифатли ҳаво билан таъминланиши учун зарур чоралар (қўшимча тоза ҳаво оқими, сув сепиш, сув тумани, тўсиқлар) қабул қилниши лозим учун.
Айрим ҳолларда конларни камера-устун тизимлари ёрдамида ва қатлам-қатлам кўчириб қазиб олишда тозалаш забойларини маҳаллий шамоллатиш вентиляторлари билан шамоллатиш рухсат этилади.

Download 478.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling