Маъруза №1. Мавзу: кириш. Режа
Download 29.46 Kb.
|
1-МАЪРУЗА
МАЪРУЗА №1. МАВЗУ: КИРИШ. РЕЖА: “Материалшунослик” фанини ўрганишдан мақсад ва вазифалари. Электротехник материалларга қўйиладиган талаблар. “Материлшунослик” фанини саноатдаги ўрни. Металлар ва нометаллар тўғрисида умумий маълумотлар. Истиқболли-прогрсссив материаллар яратиш зарурияти. СЎЗ БОШИ "Материалшунослик ва КМТ" ўқув фанининг асосий мақсади ва вазифалари асосан қуйидагилардан иборат. Материалларни тўғри танлаб олиш учун талаба металл ва қотишмаларнинг кристалланиш жараёни қонунларини, кристаллик панжараларини ва уларнинг турларини, совишдаги аппатропик ўзгаришларни, уларни мустаҳкамлигини ошириш усулларини, темир-углерод диаграмма ҳолатини, улар хоссаларининг тузилишларига ва химиявий тартибига боғликлигини ва бошқа назарий амалий билимларини ўрганишлари керак. Бундан ташқари металл ва қотишмаларнинг механик ва технологик хоссалари ҳам ўргатилади. Пўлат, чўян, рангли металлар классификациялари, маркаланиши ва ишлатилиш жойлари берилади. Маҳсус пўлатлар: зангламайдиган, ўтга бардош, олов бардош, асбобсозлик ва х.к. ларнинг хоссалари, хар хил ҳарорат ҳамда муҳитда ишлаш қобилиятлари. Босим остида ишлашнинг металшунослик асослари. Термик, химик-термик ва термо-механик ишлаш асослари ва турлари. Машина ва механизмларда кенг ишлатиладиган метал ва қотишмалар: титан, магний, алюминий ва х.к. Металл эмас материаллар, компазицион материаллар. Мана шу материаллар 46-50 соат маъруза ичида ёритилиши керак. Лаборатория ва амалий машғулотлар давомида юқоридаги масалалар амалий томондан ўргатилади ва маъруза давомида олган билимлари мустаҳкамланади. Бунда талабалар қўйилган масалаларни мустақил ҳал қилишни, тажриба қилишни, мантиқан мулохаза қилишни ўрганадилар. Мустақил ишлаш давомида эса талаба ўқув адабиётлардан фойдаланиш, бор фикирларни мулоҳаза қилиш, умумлаштириш, ўз фикрини аниқлаш, реферат ёзишни ўрганади. Машинасозликнинг ривожланиши, янги учиш аппаратларининг яратилиши янги материалларни яратиш, уларни ва бор материалларни мақсадий ишлатиш масалалари билан чамбарчас боғланган. Мухандис-конструктор, мухандис-технолог, мухандис эксплуация қилувчига хар доим хар хил хоссага эга материалларни танлаш билан шуғулланишга тўғри келади. Бир хил материаллар зангламайди, ўтга бардош; баъзилари сувда, ҳавода оксидланади, ҳарорат таъсирида ўз ҳусусиятларини йўқотади; баъзилари мустаҳкам, қаттиқ; баъзилари мўрт ва х.к. Материалларни тўғри танлаш учиш аппарати сифатини оширади, эксплуатация қилиш муддатини узайтиради. Ушбу фаннинг мақсади келажак мЎтахассисларини шу муҳим масалани сифатли хал килишга ўргатишдир. Бунда металлар ва қотишмаларнинг кристаллик тузилиши, пластик деформацияланиши, тузилиши, назариялари, термик ҳамда термо-химик ишлаш усуллари, бошқа хоссаларни яхшилаш жойлари каби масалалар баён қилинган. Қўлингиздаги маърузалар матни – ўқув қўлланма техника олий ўқув юртларида ушбу фанни ўқитиш соҳасидаги ўқув-услубий тажрибалар асосида тузилган. Download 29.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling