Маъруза №1. Мавзу: кириш. Режа


Машиналарни ишлаб чикаришда кулланиладиган материалларга куйилган талаблар


Download 29.46 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi29.46 Kb.
#1063965
1   2   3
Bog'liq
1-МАЪРУЗА

Машиналарни ишлаб чикаришда кулланиладиган материалларга куйилган талаблар
1. Зичлиги. Кам бўлиши керак. Етарли даражада мустаҳкамликни сақлаган ҳолда;
2. Мустаҳкамлик. Айниқса ишлатиш давридаги мустаҳкамлик (эксплуатационная прочность);
3. Бикирлик. Машина ва аппаратларни бикирлик талабларига жавоб бериши лозим; Ўз хоссаларини (механик, химик, физик) куч ва ҳарорат таъсирида, вакт бирлигида ўзгармасдан ушлаб туриши керак;
5. Химиявий турғунлик. Айниқса, учиш аппарати деталлари ишлайдиган шароитда: юкори ҳароратда, куч таъсири остида, нам, ёқилғи, мойлар, газлар таъсирида;
6. Радиоактив бардошлик. Иссиқ ва товуш ўтказмаслик;
8. Нур ўтказишлик қобилияти - “прозрачность” -куриш ҳусусияти ва ҳ.к.

Шуни айтиш керакки, бу хоссаларни олиш ёки у-бу томонга йўналтириш усулларини ўрганиш, юқорида айтилгандек. “Авиация материалшунослиги” ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан ҳисобланади. Бу усуллар қаторида: термик ишлаш усуллари: термохимик ишлаш усуллари, термомеханик ишлаш усуллари, босим билан пухталаш, легирлаш, детал юзаларини махсус плёнка билан қоплаш, магнит воситасида ишлаш, нур бериш, янги материалларни ихтиро қилиш, айниқса, келажаги порлок композицион материалларни ва ҳ.к.




Корхонага келаётган материаллар ва хом ашёларни сифатини назорат Қилиш
Корхонани талаб қилинган даражада сифатли материаллар билан таъминлаш мақсадида улар назорат қилинади:

  1. Қабул қилиш-топшириш назорат ишларини ўрнатилган тартиб бўйича ишлаб чиқарувчи заводларда олиб борилади.

  2. Ишлатувчи заводларда («потребитель») баъзи танлаб олинган параметрлар бўйича қайта текширилади.

  3. Кириш назоратини «Техник контроли бюроси» олиб боради. Бунга завод бош металлурги қошидаги лаборатория ходими, цеҳларнинг вакиллари ва ҳ.к. лар жалб қилинади.

  4. Кириш назорати иши структураси ва хажми қабул қилинган технологик карта асосида олиб борилади.

  5. Агар заводга олдин ишлатилмаган материал келса ёки ишлаб чиқараётган завод ўзгарса, келган материал технологик карта бўйича металлургик текширилади.

  6. Техник контрол бюросининг асосий вазифаси келаётган материал характеристикалари паспортида ёзилганига тўғри келишига текшириш.

  7. Келаётган материалларни хужжатларини тўғрилигини текшириш.

  8. Материалларни ташқи кўриб чикиш.

  9. Хар кварталда завод телеграммаси асосида ишлаб чиқарувчи завод вакили келиб брак моллар масаласини хал қилиши керак.

  10. Бир йил ичида камчиликлар, хатоликлар, бракларни камайтириш, иш сифатини яхшилаш тўғрисида маълумот юборилади.




Download 29.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling