Лингафон кабинети


Download 92.05 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2023
Hajmi92.05 Kb.
#1222534
  1   2   3   4   5
Bog'liq
лингафон кабинет ўзбекчаси

Лингафон кабинети


“Лингафон” сўзи иккита лотинча lingua — тил ва юнонча phone — овоз, нутқ сўзларидан олинган. 
Лингафон синфи – бу талабаларга чет тили оғзаки нутқини, она тилининг адабий нутқини, мутахассислик бўйича касбий кўникмаларни ва б. ларни ўргатиш учун энг маъқул йўлни аудиовизуал методлар билан яратишга рухсат берадиган видео-, аудио- ва мультимедия аппаратлари тўплами билан жиҳозланган махсус аудиториядир. Замонавий таълим жараёнида лингафон кабинетларни қўллаш мунтазам кенгайиб бормоқда.
Замонавий лингафон кабинетлари ишлатишга қулай бўлиб, лингафон кабинетга хизмат қиладиган ходимларнинг малакасини ошириш, ўқитувчи ва талабаларга қўшимча билимлар бериш шарт эмас.
Кўпинча лингафон кабинетлар чет тилларини ўргатиш учун ихтисослашган бўлади. Бироқ ҳозирги кунда нафақат хорижий тил бўйича лингафон кабинетлар, балки кимё, физика, биология, рус тили ва адабиёти ва б.лар бўйича ҳам лингафон кабинетлари мавжуд.
Лингафин кабинетда машғулот ўтиш ўрганилган материални мустаҳкамлаш учун ҳамда талаффуз ва интонация устида ишлашда жуда самарали ҳисобланади.
Лингафон орқали ўтиладиган дарс мақсади қуйидагилардан иборат:

  • Ижодий муҳитни яратиш;

  • Турли ўзлаштиришга эга мактаб ўқувчиларини ўқитишда мослашувчан ёндашув;

  • Олинган топшириқ бўйича мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш.

Бундан қуйидаги масалалар ечилади:

  • ўқитувчи томонидан ва ўз-ўзини назорат қилиниши орқали ҳорижий нутқни талаффуз қилиш ва интонацияни қайта ишлаш;

  • ўқувчилар билими даражасини назорат қилиш;

  • болаларни мулоқот режимида ўқитиш;

  • ўтилган назарий материални мустаҳкамлаш;

  • грамматик материални такрорлаш ва текшириш;

  • болаларни топшириқларни мустақил бажариш ва уларни баҳолашга ўрагтиш;

  • шеърларни ўқишда интонацияларни қайта ишлаш.

Лингафонларнинг пайдо бўлиш тарихи


Биринчи лингафон қурилмалар 30 йил аввал пайдо бўлган ва уларнинг тарқалиши таълимнинг аудиовизуал усулларининг пайдо бўлиши билан юзага келган. Бу қурилмалар лингафон деб аталиб, ўша вақтнинг ўзида уларнинг кўпчилиги ўз ичига овоз аппаратлари (магнитофон, электропроигрыватель) каби, проекцион аппаратларни (диа- ва кинопроекторлар) ҳам олар эди.
Хорижий тилларни ўқитиш жараёнида экранли қурилмалар қиймати шу даражада ошдики, қурилмалар характери ўзгариб борди ва 60-йиллар бошида кундалик ҳаётга “тил лабораторияси” тушунчаси кириб келди. Тил лабораторияларида нафақат лингафон қурилмалар, балки тўлиқ проекцион қурилмалар ҳам жойлашган эди. Шундай қилиб, методикага иккита тушунча – умумий (тил лабораторияси) ва янада тор (лингафон қурилмаси) тушунчалари кириб келди.
Вақти билан кундалик ҳаётга дарсларни ўтиш, улага тайёргарлик кўриш ва синфдан ташқари ишларни ташкиллаштириш учун зарур бўлган нафақат овоз техникаси ва проекцион аппаратура, балки бошқа ўқув қурилмаларини ҳам ўз ичига оладиган “хорижий тил кабинети” тушунчаси кириб келди.
Аммо ҳаммаси мураккаблаша борди. Агар лингафон кабинет юқори активликда ишлатилса, лингафон машқларни ўтказиш учун махсус дарслар ҳам кўриб ўтилади. Агар бундай дарслар кўпроқ ўтилган тақдирда лингафон машқлари бутун хорижий тилни ўқитиш тизимининг асосини ташкил этадиган таълимнинг лингафон методига ўтилган ҳисобланади.
“Лингафонли портлаш” деб аталувчи даврда хорижда ҳодисалар худди шу тартибда ривожланган эди. Ихтисослашган ўқув муассасаларида тил лабораторияларининг, яъни лингафон кабинетларининг пайдо бўлиши лингафон методларининг пайдо бўлишига олиб келди. Натижалар жуда ёмон эди. Лингафон усули билан ўқитилган ўқувчилар чет тилини ўрганишни давом эттиришга тайёр эмас эди. Умумтаълим мактабларига лингафоннинг умуман зарур эмаслиги ҳақида фикрлар билдирилган эди
Лингафондан фойдаланишнинг боқа усулини таклиф қилиш учун кўп йиллар талаб қилинган. Лингафон анъанавий, яъни лингафон бўлмаган таълим методикасига киритилган. Лингафон машқлари фақат лингафонлар ёрдамисиз бажариш мумкин бўлмаган ўқув машқларини бажариш учун қўлланила бошланган.
Лингафон кабинети хорижий тил кабинетининг бир қисми бўлиб, бошқа таълим воситалари билан мос тушиши керак. Бошқа қурилмалар каби лингафонни ҳам зарур бўлган ҳоллардагини ишлатиш керак.

Download 92.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling