Лингафон кабинети


Download 92.05 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2023
Hajmi92.05 Kb.
#1222534
1   2   3   4   5
Bog'liq
лингафон кабинет ўзбекчаси

Лингафон кабинет турлари


Лингафон кабинетларнинг бир нечта турлари мавжуд. Булар Sanako, Technilab, Rinel, Диалог, Атанор кабинетлари. Бу лабораторияларнинг яратувчилари хорижий ва Россия мутахассислари ҳисобланишади. Ҳар бир компания битта лингафон кабинет эмас, балки серияли кабинетларни ишлаб чиқармоқда. Масалан, Rinel компанияси Rinel-Lingo L200, Rinel-Lingo L300, Rinel-Lingo SX108 Audio лингафон кабинетларини ишлаб чиқарган. Бу кабинетлар таркиби, иш жойлари сони, баҳоси билан фарқ қилади. Бундан ташқари, дастурий ва аппарат таъминоти янгиланиб боради.
Охирги вақтларда компьютер техникаси жуда ривожланиб бормоқда. Кўпгина лингафон кабинетлари комьютерлар асосида қурилган учун, улар доимий янгиланиб ва такомиллашиб турмоқда.
Турли ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лингафон кабинетларининг кўпчилиги битта технологияга асосланади: таълим жараёни ўқувчилар учун аниқ иш жойлари сони ва ўқув жараёнини ташкиллаштирадиган ва топшириқлар бажарилишини назорат қиладиган ўқитувчи иш жойидан иборат компьютер тармоғи базасида қурилади. Ҳар бир иш жойи микрофон-телефонли гарнитура билан жиҳозланган. Бундан ташқари, лингафон кабинетда қўшимча қурилмалар бўлиши мумкин: интерактив доска, видеокамера ва бошқалар.
Ҳар компания ўзининг таълим модели, электрон ўқув курсларини яратиш ва кўриш соҳасини яратади. Шунинг учун, мос ҳолда, турли лингафон кабинетлар ишлашнинг турли имкониятлари ва турли вариантларига эга.
Масалан, Sanako Lab 100 лингафон кабинетида фақатгина ўқитувчи иш жойи компьютер билан жиҳозланган, ўқувчилар иш жойи эса магнитофонлар билан жиҳозланган. Бундан кўриниб турибдики, бу лингафон кабинети тинглаш ва гапириш кўникмаларини ривожлантириш учун мўлжалланган бўлиб, ўқиш ва ёзиш учун умуман ишлатиш мумкин эмас. Бироқ унинг афзаллиги бошқа лингафон кабинетларидан арзонлиги ҳисобланади. Уни ахборотни визуал эмас, балки аудио кўринишда қўллашда ишлатиш қулай.
Rinel-Lingo кабинетлари кўпроқ мультимедия имкониятларига эга. Ҳар бир ўқувчининг иш жойи компьютер ва гарнитура билан жиҳозланган. Бу таълимни нутқ, жумладан ўқиш ва ёзиш, ҳамда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш орқали ташкиллаштиришга рухсат беради.

Рассмотрим подробнее оснащение и дидактические возможности этого кабинета.



Download 92.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling