Лингводидактиканинг фундаментал ва амалий аспектлари мавзусида


Download 58.84 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi58.84 Kb.
#1368111
Bog'liq
АХБОРОТ ХАТИ uzbek Zamira Rustamovna


Лингводидактиканинг фундаментал ва амалий аспектлари мавзусида
28.04.2023 йилда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий анжуман
АХБОРОТ ХАТИ

Асос: 1. “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎзР Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон фармони
2. Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2022 йилдаги ПҚ-289-сон) қарори,
Анжуман илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари:
Халқаро ва маҳаллий педагогика ва тилшунослик ҳамжамиятининг тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали соҳадаги касбий фаолият натижаларини сарҳисоб қилиш; тажриба алмашиш; хорижий тилларни ўқитиш бўйича кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш.
Муҳокама қилинадиган муаммолар:
1. Методика ва лингводидактика;
2.; Чет тил ўқитишнинг долзарб муаммолари;
3. Хорижий тилларни ўқитишдаги замонавий тенденциялар;
4. Янги ахборот технологияларини чет тилларни ўқитиш амалиётига интеграция қилиш;
5. Маданиятлараро профессионал мулоқот ва лингвистик ўзига хослик;
6. Замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари.
Конференция иштирокчиларига эслатма:
- Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз;
- мақола ва тезислар 2023-йилнинг 25-апрель санасига қадар электрон шаклда: Телеграм: +998-90-9799881; @kumushkam - телеграм манзилига юборишингиз мумкин;

    • юборилган мақола ва тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва таҳрирдан ўтмаган, талабга жавоб бермаган мақолалар нашр этилмайди;

    • Конференцияга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчилар мақола ва тезислар топширишлари мумкин.

  • Конференция материаллари электрон тўплам шаклида 2023 йил май ойида эълон қилинади , иштирокчиларнинг ҳар бирига бепул электрон сертификатлар тақдим этилади.

Конференцияга тақдим этиладиган мақола ва тезисларга қўйиладиган талаблар:

  • Мақола ва тезислар конференция мавзусига оид, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

  • Мақола ва тезислар матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см хошияга эга бўлиши керак;

  • Мақола ва тезислар матни Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамида, 1,5 интервалда бўлиши ва 3-5 бет бўлиши лозим;

  • Мақола ва тезисларнинг сарлавҳа қисмининг биринчи қаторида унинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг исми ва фамилияси, электрон почтаси, илмий даража ва унвони, учинчи қаторида муаллифнинг иш жойи кўрсатилади;

  • Мақола ва тезисларнинг сарлавҳа қисмидан кейин бир қатор ташлаб аннотация ва калит сўзлар келтирилади;

Конференция тўпламига топшириладиган мақола ва тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф жавобгар.

Download 58.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling