Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг
-жадвал. Лизинг муносабатларида қатнашувчи субектлар
Download 0.65 Mb.
|
Халкаро лизинг фани
31-жадвал.
Лизинг муносабатларида қатнашувчи субектлар
Лизинг берувчилар, хусусан тижорат банклари харидор сифатида майдонга чиқмоқчи бўлишса, у ҳолда улар ўзларининг фаолиятларини лизинг операсияларини амалга оширишга йўналтирган бўлишлари лозим. Бундай ҳолларда банк мулкни сотиб олиш учун корхона (фирма) ларга ссуда (кредит) бериш ўрнига уларни ўзи сотиб олади ва уларни ижара олувчиларга ижарага берган ҳолда, егалик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бунда банк ссуда фоизини емас, балки шартномага биноан ижара ҳақини (лизинг тўловини) олади. Лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлади. Лизинг берувчи лизинг олувчи олдида лизинг обекти юзасидан жавобгар бўлмайди, лизинг обекти сотувчи ва обектининг ўзи лизинг берувчи томонидан танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган ҳоллар бундан мустасно. Лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг обектининг олди-сотди шартномасига биноан солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар. Сотувчи улар олдида лизинг обектининг олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш . (лизинг обектининг сифати, бутлиги, лозим даражада етказиб берилиши ва бошқалар) юзасидан жавобгар бўлади. Бунда сотувчи лизинг обекти билан боғлиқ айнан битта зарар учун бир пайтнинг ўзида лизинг олувчи ва лизинг берувчи олдида жавобгар бўлиши мумкин емас. Оператив лизингни амалга оширишда лизингга берилган лизинг обектидан фойдаланишга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи камчиликлар учун лизинг берувчи жавобгар бўлади. Бундай камчиликлар аниқланган тақдирда, лизинг олувчи лизинг берувчидан уларнинг бепул бартараф етилишини ва лизинг тўловлари мутаносиб равишда камайтирилишини ёки мазкур лизинг обектининг камчиликларини бартараф етиш билан боғлиқ ўз харажатларининг қопланишини талаб қилишга ҳақли. Лизинг берувчи лизинг обектининг лизинг шартномасини тузишда қайд етиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди. Лизинг олувчининг айби билан лизинг обектининг йўқолиши ёки лизинг обектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарликдан озод етмайди. Лизинг муносабатларига кирувчи ҳар бир воситачи ўзининг функсиясига ега (32-жадвал). Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling