Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Download 0.65 Mb.
bet7/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

Оператив лизингни амалга оширишда лизинг олувчининг ҳуқуқларидан воз кечишга йўл қўйилмайди.
Лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан учинчи шахсга ўтганда, лизинг олувчи билан тузилган лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.
Хўш, лизинг обектидан гаров сифатида фойдаланиш мумкинми? Йўқ. Агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи лизинг олувчини олдиндан хабардор қилмай туриб лизинг обектидан гаров сифатида фойдаланишга ҳақли емас. Лизинг олувчи ҳам лизинг обектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли емас.

  • Лизинг обекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг:

  • тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши);

  • ўғирланиши;

  • барвақт ескириши;

  • шикастланиши каби хавфлар лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади.

Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан етиборан лизинг олувчи лизинг обекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг обектини олган дақиқадан етиборан ўтади. Агар таклиф етилган лизинг шартномасига мос келмаса ва бу лизинг олувчига лизинг обектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана шундай номувофиқлик бартараф етилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг обектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади.
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг обектининг ундан фойдаланиш мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг обектини танлаш ёхуд лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг обектини танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.
Нобуд бўлиш, йўқолиш, ўғирланиш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт ескириш хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин зарардан лизинг обектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган такдирда, лизинг олувчи лизинг обекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling