Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Бозор секторига боғлиқлигига караб


Download 0.65 Mb.
bet10/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

2.

Бозор секторига боғлиқлигига караб

Ички лизинг

• Бу лизинг фақат мамлакат доирасидаги лизингдир.

• Халқаро лизинг

• Бу мамлакатлараро лизинг муносабатларини тавсифлайди



3.

Хизмат қилиш шакли ва кўламига қараб

• Соф лизинг

• Бунда ижарага олинаётган мулк билан боғлиқ бўлган барча техник ва бошқа хизматлар лизинг олувчининг зиммасига юклатилади. Бу билан боғлиқ харажатлар лизинг тўловларига қўшилади. Бундай муносабатлар кўпроқ молиявий лизингга хос.

• «Ҳўлплизинг

• Бунда ижарага олинаётган мулк билан боғлиқ бўлган зарурий техник хизматлар, уни тамирлаш, суғурталаш ва бошқа операсиялар лизинг берувчи зиммасига юклатилади.



Аралаш лизинг

• бу лизинг тури ҳам молиявий, ҳам тезкор лизинглар унсурларини мужассамлаштирган. Шартнома муддати тугаши билан мулк лизинг олувчи ихтиёрига ўтади.

4.

Лизинг муносабатларининг характерига қараб

• Қайтарилувчи лизинг

Бу лизинг туридан одатда ўзининг ускуналари етмаётган фирмалар фойдаланишади. Бунда корхона лизинг компаниясини топади ва унга ўзининг мулкини сотади, компания еса, ўз навбатида мулкни шу корхонага кайтадан лизинг шаклида топширади. Натижада корхона ўзига зарур бўлган айланма маблагларни сотиб олиш имконига ега бўлади. Шартнома шу шарт билан тузиладики, лизинг муддати тугаши билан корхона қайтадан ўз мулкини сотиб олади ва унга ўз егалик ҳукуқини тиклайди.

5.

Молиялаштирувчилар таркибига караб

• Индивидуал лизинг

• Бунда лизинг берувчи ускунани сотиб олишда ўз маблағларидан кисман тўлаб, асосий қисмини бошқа кредиторлардан ссуда олиш билан қоплайди. Бу бир қадар мураккаб лизинг тури бўлиб, одатда у капитал маблагни кўп талаб қиладиган лойихаларга қўлланилади.



Гурухий лизинг

• Бунда лизинг берувчи битта шахс ёки фирма емас, балки бир гурух қатнашувчилар (аксионерлар) бўлади ва улар махсус корпорасия (масалан, траст компанияси ва бошк.) тузишиб. унга






ишончли вакил тайинлашади. Барча лизинг муносабатларини бажаришда у бошчилик қилади.

6.

Янгиланиш муддатига қараб

Револвер лизинг

• Бу лизинг тури лизинг олувчига ускуналарни дам-бадам алмашиб туриш зарурияти туғилган ҳолларда қўлланилади. Бу ҳол технологик жараённинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлади.

• Янгиланиб турилувчи лизинг

• Ижарачи буюртмасига биноан вақти-вакти билан янги ускуналар билан алмаштириб туриш зарурияти тугилган ҳолларда қўлланилади.

7.

Учинчи шахс томонидан фойдаланиш ҳуқуқига караб

• Сублизинг (қўшимча лизинг)

• Бу тадбиркорлик фаолиятидан мажбуриятларнинг бир тури бўлиб, лизинг обектини бошқа учинчи лизинг олувчига топширишни билдиради. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида шундай ёзилган:
«Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолган ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг обектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик егалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳакди».
Сублизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал килиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин емас.

Асосий лизинг

• Бу лизинг учинчи шахс томонидан лизингдан фойдаланиш ҳукуқи кўзланмаган лизинг туридир.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling